UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

08 мар 13:11
Янгиликлар

Дзюдо

Спортни ривожлантириш вазири Ўзбекистон дзюдо федерциясида бўлди + ФОТO

Теглар :  Адҳам Икрамов
Маълумки, бир неча кун муқаддам Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилиб, унинг таркибий қисми шакллантирилган эди.

Кеча Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов мамлакат дзюдо федерацияси билан яқиндан танишиш мақсадида мутасадди ва масъулларимиз билан учрашди. Унга вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ва МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ҳамроҳлик қилди. 

Адҳам Илҳамович МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, масъуллар, мураббийлар билан олдинда турган режаларни муҳокама қилди. Суҳбатнинг дуои хайрдан бошланганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.  

“Ҳурматли Президентимиз спортимизни янада ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш йўлида бизга ишонч билдирдилар. Биз Сизлар билан ушбу ишончни оқлашга, бир жамоа бўлиб фаолият олиб боришга бел боғлаганмиз. Давлатимиз раҳбари оммавий спортни ривожлантириш, кучли селекцияни йўлга қўйиш, олий спорт ютуқлари нуфузини ошириш каби муҳим йўналишлар бўйича кўрсатма берганлар. Шубҳасиз, бундай ишларни бажаришда аҳил жамоа бўлишимиз лозим. Мен федерациялар билан танишишни бежиз дзюдодан бошламадим. Деярли барча Олимпиадаларда бу спорт тури мамлакатимизга медаль тақдим этиб келган. Олдимизда йилнинг энг муҳим мусобақаси - Осиё ўйинлари бор. Қолаверса, бу йил Ўзбекистон илк бор дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ана шу мусобақаларда барчамиз бир ёқадан бош чиқарган ҳолда жиддий тайёргарлик кўришимиз керак”, – деди Адҳам Икрамов.

Вазир федерацияда фаолият юритаётган шифокор, диетолог ва массажчиларимиз билан алоҳида суҳбат қурди. Уларнинг дзюдочилар эришажак ғалабаларда ҳиссаси улкан бўлишини, буни ҳис қилган ҳолда ҳамиша ишга астойдил ёндашишлари кераклигини таъкидлади.  

“Мен олимпия қўмитасидаги йиғилишда ҳам айтдим ва яна такрорлайман, биз федерацияларимизга “нима берасан?” деган савол беришдан аввал “нима керак?” деб мурожаат қилишимиз лозим. Уларнинг барча муаммоларини ўрганиб, уларга ечим топганимиздан сўнггина натижа талаб қилишимиз мумкин”, – дея қўшимча қилди Спортни ривожлантириш вазири.

Адҳам Икромов федерацияга ташрифи давомида ҳар бир йўналишдаги мутахассислар билан алоҳида суҳбатлашди. Муаммо ва камчиликлар ҳақида сўради. Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда юртимизнинг барча ҳудудларида дзюдо мактабларининг қурилиши ва уларнинг ёш ихтиёрига топширилиш жараёнига ижобий баҳо берди. Селекция жараёнини жонлантириш йўлида бу ихтисослаштирилган мактаблар катта аҳамиятга эга эканини урғулади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг