UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0

01 фев 09:52
Янгиликлар

Волейбол

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Қораўзаклик волейболчилар Қорақалпоғистонда тенгсиз

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Қораўзаклик волейболчилар Қорақалпоғистонда тенгсиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармон ижросини таъминлаш, аҳолини кенг спортга жалб этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида Республика оммавий мусобақаси ўтказилмоқда. Қорақалпоғистонда ҳам мусобақанинг январь ойлиги якунланди.

Режага кўра, ушбу ҳудудда волейбол бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. 1 ой давом этган ҳудудий босқич беллашувларида 160 нафар ҳаваскор волейболчилар 16 та жамоага бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди. Финал беллашувлари 30-31 январь кунлари Нукус шаҳридаги 1-БЎСМда ташкил этилди. Саралаш босқичларида барча рақибларини доғда қолдирган Қораўзак ва Шуманай тумани вакиллари ғолиблик учун майдонга чиқишди. Қизиқарли ва шиддатли ўтган финал беллашуви қораўзаклик волейболчилар фойдасига ҳал бўлди. Учинчи ўрин эса Тахиатош тумани жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтиб, унда МОҚ, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, ЎзЛиДеп, Ёшлар агентлиги, Миллий гвардия қўмондонлиги мутасаддилари иштирок этишди. Энди қорақалпоқлик ёшлар февраль ойида стол тенниси бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг