UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48ОЧЛ 2`да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади 0 12:27Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон таэквондо терма жамоалари қўшма йиғин ўтказмоқда 0 12:06Марио Барриос чемпионлик жанги олдидан Райан Гарсия билан юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 11:45Муроджон Аҳмадалиев Бектемир Мелиқўзиевнинг бурчагида бўлади 0 11:24ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади 0 11:03Мағлубияти йўқ UFC жангчиси Махачевни "вызов"ни қабул қилишга чақирди 0 10:42Йоэль Ромеро севимли беш жангчиси сафига икки россияликни ҳам қўшди 0 10:21WBC чемпионларга топшириладиган қимматбаҳо тақинчоқни тақдим этди + ФОТО 0 10:00"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади 0 09:39Мялин ва Качанов Жаҳон кубогининг илк босқичида иштирок этади 0 09:06Халқаро Турон федерацияси АҚШ Конгресси томонидан эътироф этилди 0 08:30Александр Усик боксдан кетиш санасини аниқ билиши ҳақида гапирди 0 23:26Ронда Роузи Дана Уайтга "вызов" ташлади 0 23:01ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди 0 22:26Махачев Шавкат Раҳмоновнинг дивизиондаги келажагини баҳолади 0

19 ноя 14:49
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец: "Шомуродовнинг оёғи мана шундай қола қолсин"

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Сречко Катанец ҳамда Шерзод Насруллаев иштирок этди.

"Ассалому алайкум (ўзбек тилида). Қисқа гапирадиган бўлсам, Россия билан ўйинга тайёрмиз. Кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Қозоғистон билан ўйиндан кейин тикланишга ҳаракат қилдик. Мавсум охири ва чарчоқ бўлиши табиий. Бир футболчимиз соғлиғи туфайли эртанги баҳсни ўтказиб юборади", – Сречко Катанец.

"Ассалому алайкум, эртанги рақибимиз жуда кучли. Чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – Шерзод Насруллаев.


- Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин 2001 йилда Россия сафида ўйнаётганида, сиз эса Словения бош мураббийи бўлиб ишлаётганингизда, у билан икки марта тўқнаш келгансиз. Буни билармидингиз?
- Йўқ, буни билмасдим. Бу ўтмиш, биз эса олдинга қарашимиз керак.

- Россиянинг Тожикистон билан ўйинини кўрдингизми? Нима дея оласиз?
- Ҳа, албатта ўйинни кўрдим. Биринчи навбатда, баҳс сунъий майдонда ўтганини айтиш керак. Мен сунъий майдонда ўйнашни ҳатто бошқа спорт турига қиёслаган бўлардим. Шахсан менга сунъий майдонда ўртоқлик учрашувида ўйнашни таклиф қилишса, дарҳол йўқ дейман. Бундай майдонда ҳатто тўп ҳам бошқача юради ва сакрайди.

Россия сафида кўп футболчилар дебют қилишди. Тожикистон терма жамоаси ҳам яхши ўйнади. Ўйиндан аввал журналистлар Тожикистон аутсайдер дейишлари мумкин, аммо футбол ўзгарди. Ҳозир бундай тажовузкор ва яхши ҳимоялана оладиган жамоага қарши ўйнаш қийин.


- Россияга қарши худди Тожикистондек агрессив ва компакт ўйнашни режалаштиряпсизми? Йўлдошев нега чақирилмади?
- Албатта, жамоамдан шундай ўйнашни сўрайман. Россия ва Ўзбекистон чемпионатларини таққосласак ҳам фарқни кўришимиз мумкин. Йўлдошев ҳақида биринчи матубот анжуманида ҳам айтгандим. У янада кучлироқ бўлиши керак.

- Қозоғистон билан ўйинда Ўруновга 25 дақиқа вақт бердингиз. У ҳозир клубсиз ва жисмоний томонлама тайёр эмас. Аммо негадир Беларусь чемпионатида ажойиб ўйнаган Бобир Абдихолиқовга имконият бермаяпсиз?
- Албатта, Абдихолиқовнинг ўйинларини кузатиб бораман. Одатда мен клубсиз футболчиларни терма жамоага чақирмайман. Аммо Ўруновда менга керак бўлган жиҳатлар борлиги учун чақирдим. Ўрунов ва Абдихолиқовнинг позициялари бошқа-бошқа. Шомуродов ўйинни асосийда бошлади, унинг ўрнига Сергеев тушди. Ўрунов қанотларда ҳам ўйнай олади, Бобир ҳам бу жойда тўп тепа олади. Аммо мен шундай қарор қилдим, албатта, мен сизнинг фикрингизни ҳам ҳурмат қиламан.


- Савол Насруллаевга: Футболчиларда Россиянинг Тожикистон билан ўйинидан кейин уларга қарши бемалол ўйнаш мумкин, деган фикр пайдо бўлдими?

Йўқ, Россия кучли жамоа. Улар Тожикистон билан иккинчи таркибни туширганини биламиз. Бизга қарши асосий таркиб ўйнайди ва осон бўлмайди. Биз тайёрмиз.


- Бугунги кунда ҳимоя чизиғимиз кучсизроқ, бугунги кунда ҳимоячилардан қониқяпсизми?
- Доим ҳимоямиз кучсиз, деган савол берилади, аммо ҳимоя ҳужумдан бошланади. Агар барча позициялар яхши ўйнаса, натижа ижобий бўлади. Ҳужумчи ва ярим ҳимоячилар ўз ишини яхши қилмаса, демак, ҳимоячиларга иш кўпаяди. Замонавий футболчи ҳар бир позицияда алоҳида ўйнаши иложсиз. Кучли жамоаларга қарасангиз, ҳимояланишга фақат ҳимоячилар жавобгар эмас. Ҳимоячи берадиган биринчи пас ҳужумга шиддат бериши мумкин.

- Валерий Карпин Шомуродов "Ростов"да ўйнаган пайтида уни "қийшиқ оёқ" дерди. Сиз Шомуродовни қандай чақирасиз?
- У мана шу оёқлари билан жуда кўп голлар урди, демак, оёғи мана шундай қола қолсин (кулади).

- Карпин Тожикистон билан ўйиндан кейин Ўзбекистонга қарши бошқа таркиб тушади деб айтди. Сиз ҳам эртага ротация қиласизми ёки Қозоғистон билан ўйнаган таркиб деярли ўзгармайдими?
- Балки, эртага ўйинда кўрасиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг