UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Исроил Мадримов Теренс Кроуфордни бугунги ғалаба билан табриклади 0 14:24"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди 0 14:03Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 13:42Жаҳон чемпионати: бугун Ғуломжон Абдуллаев ва Мирзо Ҳайитов медаллар йўлида баҳсга киришади 0 13:01Муроджон Аҳмадалиевнинг Наоя Иноуэга қарши жангини қаердан томоша қилиш мумкин? 0 12:40"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда 0 12:19Олти дзюдочимизнинг бари Осиё чемпионати медаллари учун татамига чиқади 0 11:58ЖЧ-2025. Энг кўп финалчилар Ўзбекистонда. Қолганларда қандай? 0 11:35Бугун Муроджон Аҳмадалиев мутлақ чемпионлик учун Наоя Иноуэга қарши жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 11:10Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган 0 10:48Теренс Кроуфорд Сауль Алвьаресни мағлубиятга учратиб, мутлақ чемпионга айланди 0 10:07Лопес Noche UFC турнирида 100 000 долларлик бонусни қўлга киритди 0 09:46Марказий жангида нокаут қайд этилган Noche UFC турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:25"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади 0 09:01Бугун 7 нафар боксчимиз ЖЧ финалида рингга кўтарилади (жанг вақти + трансляция) 0

05 июн 13:52
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец Туркманистон билан ўйин, соғлиғи ва Ўзбекистон чемпионатини кузатиши ҳақида - матбуот анжумани

Теглар :  Сречко Катанец
ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков фикрларини билдирди. 

"Эртанги ўйинга тўхталадиган бўлсам, бизда ҳаммаси жойида. Терма жамоага чақирган футболчилар тайёр ҳолатда етиб келган. Албатта, уларнинг айримлари турлича формада келган, чунки кимдирлар учун чемпионат тугаган. Баъзи футболчилар якшанба, яна бошқалари анча олдин ўйинда майдонга тушган. Қоғозда кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилган бўлсакда, мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз",- дейди Сречко Катанец.

Одил Ҳамробеков:- Биринчи ўринда ОТЖ узоқ кутилган натижа билан табриклайман. Эртанги ўйинда мураббийимиз айтганидек мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. 

- Мураббийга аввало соғлик ва саломатлик тилаймиз. Эртага терма жамоамизда катта босим йўқ. Шуни ҳисобга олган ҳолда дарвоза ва бошқа чизиқларда ротацияларни кўришимиз мумкинми? Сизнинг бошчилигингизда бу ҳолат кам кузатилади...

- Ўйиндан олдин таркиб ҳақида гапиришни истамайман. Сизга айтишим мумкинки, эртага таркибда катта ва жиддий ўзгаришлар бўлмайди. Янги футболчиларни жалб қилмоқчи экансиз, терма жамоа ўйинини қайтадан тузишингизга тўғри келади. Бу маълум бир вақтни талаб қилади. Ўйинни асосий таркибда бошлаймиз ва иккинчи бўлимда ёшларга имкон берамиз. Айрим футболчилар охирги учрашувини 20 май куни ўтказган. Уларга илк дақиқалардан имкон бериш нотўғри бўлади. Футболчилардан ўйинга жиддий қарашни сўраб қолардим. Оддий хатоларга йўл қўймаслик керак. Охирги маротаба март ойида ўйнаганмиз, мана энди йиғилдик, кейинги учрашувимиз сентябрь ойида ўтказилади. 6 ой давомида терма жамоада 2-3 та ўйин ўтказиш жуда кам. Шу боис асосий таркиб футболчиларига кўпроқ ўйин амалиёти беришимиз лозим.

- Бу нарса таркибдаги рақобатга зарар етказмайдими? Футболчи қачон терма жамоадаги  рақобатни ҳис қилади?

-  Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, тажрибали футболчилар бизни Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. ШомуродовШукуров, Машарипов каби футболчиилар ва янги ўсиб келаётган ёш авлод мундиал сари етаклайди. Ҳозирда бизни ҳамма терма жамоалар ҳурмат қилади. Умид қиламанки, кейинги босқичда барча футболчилар соғ-салоат бўлади. Масалан эртанги ўйинда ўзгаришлар қилишим мумкин. Бунинг муаммоси йўқ. Лекин бундан қандай фойда бўлади? Сентябрь ойида Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари бошланади. Биз унда асосий таркибдан фойдаланамиз. Футболчилар бир-бирига рақобатчи эмас, ёрдамчи  сифатида қараши керак. Замонавий футболда захирадан тушган футболчилар ўйинни ўзгартирмоқда. Бизда ҳам бундай ҳолатлар рўй берди. Масалан Аббос Файзуллаев захирадан ёки асосий таркибда тушиб ўйинни боришига таъсир қила олади. 

-Айни пайтда соғлиғингиз қандай? ОТЖ таркибидаги бошқа футболчиларни ҳам кузатдингизми?

- Жаҳон чемпионатига чиқиш учун мени эмас, футболчиларнинг руҳий-жисмоний ҳолати яхши бўлиши керак. Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам анча вақт керак бўлади. Ўз вақтида организимимни эшитмаганман. Жуда кўп жарроҳлик амалиётларини ўтказганман. Шу сабабли даволанишга тўғри келмоқда. Инсон фақат ҳаста бўлганидан кейингина соғлиғи ҳақида ўйлар экан. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман. Ишончим комилки, бу нарса содир бўлмайди. Албатта, U-23 жамоасини кузатиб борамиз. Уларни Олимпиадага йўл олгани билан табриклаб қоламан. Бизда жуда яхши футболчилар авлоди шаклланган. Бу билан манманликка берилмаслик, футболчиларнинг оёғи ердан узилмаслиги лозим. Барчамизнинг руҳий ҳолатимиз Жаҳон чемпионатига чиқишга тайёр бўлишимиз шарт. Бутун миллат Жаҳон чемпионатига чиқишни исташи керак. Нафақат мухлислар балки ОАВ ҳам. Футболчилар буни ҳис қилади. Мен Словения терма жамоасида ишлаганимда буни бошимдан ўтказганман. 

- Ўзбекистондан ташқарида туриб ҳам чемпионат учрашувларини кузатдингизми?

- Албатта, телевидение ва компьютер орқали кузатиб бордик. Сентябрь ойида терма жамоага келганимга 3 йил бўлади. Мен мураббийлар штабим билан ўйинларни бўлишиб оламиз ва имкон қадар битта вақтда барча учрашувларни кўрамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг