08 апр 20:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
Стерлинг вазн ўлчаш маросимида йиғлаб юборди + ВИДЕО
UFC 273 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашишди.
Узоқ кутилаётган реванш иштирокчилари Алжемейн Стерлинг 61 кг, Петр Ян эса (59,5 кг) тош босишди.
Эътиборлиси, Алжемейн Стерлинг тарозида турган вақтида йиғлаб юборди.
Эслатиб ўтамиз, спортчиларнинг дастлабки жангида Петр Ян тақиқланган зарба йўллаган ва якунда камар Стерлингга насиб қилганди.
Реванш жанги 10 апрель тонгида ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : UFC
Фикрлар