01 ноя 08:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Стерлинг Ян - ОʼМэлли жанги натижаси ҳақидаги фикрини ўзгартирди
UFC чемпиони Алжамейн Стерлинг россиялик Петр Яннинг америкалик Шон OʻМэллидан учралган мағлубиятини адолатсиз қарор деб ҳисобламаслигини айтди.
Стерлинг аввалроқ бошқача фикр билдирган эди.
"Биринчи раундни аниқлаш жуда қийин эди. Бу Ян билан реванш жангимиздаги биринчи раундни эслатди. Ҳакамлар учун жуда қийин раунд. Шон қанчалик зарар кўрганини билиш ва уни Ян назорати билан солиштириш учун уни қайта кўришим керак эди.
Агар Ян жанг назоратини ўз қўлига олган бўлса, демак биринчи раунд уники бўлган. Жанг пайтидаги вазиятларни кўриб, Ян жангда ғалаба қозонди деб ўйладим. Лекин жанг натижаси адолатсиз бўлди дея олмайман. Жанг жуда зўр бўлди", - деди Стерлинг.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар