UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

28 фев 00:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Странжа" мусобақасида қатнашган ўзбек боксчилари 6 та олтин медаль қўлга киритишди, умумжамоа ҳисобида биринчимиз!

Теглар :  Странжа
22-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича нуфузли "Странжа" халқаро турнири бўлиб ўтди.

"Кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган мазкур турнир ўз тарихида 73-маротаба ташкил этилди. Унда жаҳоннинг 37 мамлакатидан 370 нафардан ортиқ эркак ва аёл боксчилари иштирок этишди. 

Мусобақа эркаклар ўртасида 13, аёллар ўртасида эса 12 та вазн тоифасида ташкил этилди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур турнирда 8 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи билан қатнашиб, 6 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. 

Қувонарлиси мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Россия терма жамоаси эса 5 та олтин билан иккинчи ўриндан жой олди (2 та эркаклар, 3 та аёллар). Кучли учликка эса Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин медаль билан якун ясади (2 та эркаклар, 2 та аёллар). 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди: 

Олтин: 

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов 

-57 кг: Абдумалик Халаков

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов

-80 кг: Одилжон Аслонов

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов

+92 кг: Лазизбек Мулложонов


Бронза: 

-52 кг: Турсуной Раҳимова 

Ўзбекистон терма жамоаси 28 февралдан 1 мартга ўтар кечаси соат 02:00да юртимизга қайтиб келади. Боксчиларимизни кутиб олишни истаган ОАВ ходимлари ва мухлисларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига чорлаб қоламиз. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
28 фев 08:16:56
Адекват
Аллохга шукр, ва нихоят бу амалга ошди. Козоклар Сербиядаги чемпионатдан кейин жуда узидан кетиб колганди. Йигитларимизга койил. Улар уддалашди, энди кимники ачишишини билмокчи булганлар спорт.кз нинг бокс, мма сайтини укинглар
   
28 фев 08:16:43
Адекват
Аллохга шукр, ва нихоят бу амалга ошди. Козоклар Сербиядаги чемпионатдан кейин жуда узидан кетиб колганди. Йигитларимизга койил. Улар уддалашди, энди кимники ачишишини билмокчи булганлар спорт.кз нинг бокс, мма сайтини укинглар
   
28 фев 08:16:34
Адекват
Аллохга шукр, ва нихоят бу амалга ошди. Козоклар Сербиядаги чемпионатдан кейин жуда узидан кетиб колганди. Йигитларимизга койил. Улар уддалашди, энди кимники ачишишини билмокчи булганлар спорт.кз нинг бокс, мма сайтини укинглар
   
28 фев 00:53:53
Uz_MMA
Зўр бўлди мусобақа сонгамас сифатга ишладик
   
28 фев 00:45:12
SPRINTERshashist
Уз жойимиздамиз
   
28 фев 00:32:48
Эргашжон Юлдашев
Olga o'zbekiston
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг