UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

01 мар 06:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Странжа" турнирининг навбатдаги куни олтита йўқотиш

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича кичик жаҳон чемпионатига қиёсланувчи анъанавий "Странжа" турнири давом этмоқда.

Мусобақанинг навбатдаги куни терма жамоамиз учун бироз омадсиз келди. Икки боксчимизнинг ўзаро жанг қилганини инобатга олсак, беш нафар чарм қўлқоп устамиз рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди. -48 кг вазн тоифасида кечган баҳсда Сабина Бобоқулова Фарзона Фозиловадан устун келди. 

Феруза Казакова ва Нигина Ўктамова ирландиялик рақибаларини таслим этишди. Навбаҳор Ҳамидова англиялик Сача Хиккейга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Азиза Зокирова америкалик Наоми Граҳамдан устун келди. Оғир вазнли боксчимиз Олтиной Сотимбоева муросасиз кечган жангда қозоғистонлик Дина Исламбековани 3:2 ҳисобида енгди. 

Жароҳати сабаб Асилбек Жалилов қозоғистонлик Даниял Сабитга қарши жанг ўтказа олмади. Ўзбек-қозоқ боксчилари қарама-қаршилигидаги яна бир жанг ўтказилмади. -70 кг вазндаги вакилимиз Шавкатжон Болтаев жароҳати сабабли қозоғистонлик Фарух Тохтассуновга қарши рингга чиқмади. Шифокорларимиз Болтаевга ярим финалда рингга кўтарилиши учун рухсат беришмади.

 

Боксчиларимизнинг кечаги кун натижалари:

-48 кг: Сабина Бобоқулова - Фарзона Фозилова 5:0, Сабина кейинги босқичда

-51 кг: Феруза Казакова - Каитлин Фрерс (Ирландия) 5:0

-57 кг: Нигина Ўктамова - Ниам Фай (Ирландия) 4:1

-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Сача Ҳиккей (Англия) 5:0

-75 кг: Азиза Зокирова - Наоми Граҳам (АҚШ) 4:1

-80 кг: Рухшона Парпиева - Ярен Дузтас (Туркия) 0:5

+80 кг: Олтиной Сотимбоева - Дина Исламбекова (Қозоғистон) 3:2

-50 кг: Асилбек Жалилов - Даниял Сабит (Қозоғистон) боксчимиз учун техник мағлубият

-70 кг: Шавкатжон Болтаев - Фарух Тохтассунов (Қозоғистон) боксчимиз учун техник мағлубият

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Габриеле Гуиди (Италия) 5:0

-85 кг: Акмалжон Исроилов - Данило Жасан (Украина) 4:1

-85 кг: Норбек Абдуллаев - Матви Ражба (Украина) 2:3

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Жамал Кулиев (Украина) 3:2

-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Жосеп Авинонгя (АҚШ) 5:0

+90 кг: Озодбек Алиев - Йордан Морежон (Болгария) 3:2

-90 кг: Самир Собиров - Богдан Толмачов (Украина) 2:3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг