UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0

11 янв 16:07
Янгиликлар

Футбол

Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?

Сўнгги 10 кун давомида Лига мана шу саволга жавоб топиш устида ишлади. Бунинг ҳам яхши, ҳам ноқулай томони бор.

Яхши тарафи шундаки, мамлакатдаги стадионлар босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Тақвим ва қуръа механизмларини шакллантириш томонлама Лига, ўз севимли клуби иштирокидаги учрашувни доим ҳам ўз стадионида томоша қила олмайдиган мухлис, шунингдек, ҳар сафар бошқа аренага кўчиб юришга мажбур клуб бунинг ноқулай томонларини ўз танасида ҳис қилмоқда. 

7 та клуб футбол майдони ҳолатидан келиб чиқиб, мавсумни ўз аренасида бошлаши мумкин: "Андижон", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Бунёдкор", "Динамо", "Сурхон", "Хоразм". "Бунёдкор" стадиони барча кўрсаткичлар бўйича Лига томонидан қўйилган мезонларга тўғри келади. Республикадаги қолган барча стадионлар эса телетрансляциялар йўналишида иш олиб бориб, мавжуд камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Патчроом орқали марказлаштириш тизимини жорий этиши лозим. 

"Пахтакор", "Қизилқум" ва "Бухоро" клублари ўз уй ўйинларини ўтказадиган стадионда ишлар давом этаётган бўлиб, бунда улар мавсум стартига қадар тайёр бўлишга кафолат бермоқда. Улгурмаган клуб ё бошқа стадион билан шартнома имзолаши ёки уй ўйинларини ҳам рақиб майдонида ўтказишига тўғри келади. Бухоро “Суперлига регламенти”нинг 4.7-бандини бажариш устида ишламоқда. Боиси, бу вилоятда майдон парвариши учун мўлжалланган зарур техника мавжуд эмас. "Қизилқум" эса "Ёшлик СМ" прожекторларини талаб этилган кўринишга келтириш ишларини бошлаган. Ўз навбатида "Пахтакор" таъмирлаш ишларини якуний босқичда олиб бормоқда. 

Қолган 6 та клуб мавсумни бошқа аренада бошлайди. Қашқадарёнинг икки клуби Қаршидаги "Марказий" стадион тайёр бўлишини кутади ва у Лига томонидан қабул қилиб олингач, Қарши шаҳрига қайтади. Режага кўра, "Насаф" клубига қарашли стадион апрель ойидан бошлаб Суперлига ўйинларини қабул қилиши мумкин. "Локомотив" ва ОКМК стадионлари ҳам апрель ойига тайёргарлик кўрмоқда. Намангандаги стадион тайёр ҳолатга май ойида етиб келиши катта эҳтимол. "Сўғдиёна" эса Зоминдаги стадионни Суперлига учрашувларига мослаштириш ҳаракатига тушган. Иш режадан ташқари кечикса, клуб рақибларини Самарқандда қабул қилади. 

Тақвим тайёр. Стадионлар масаласида эса ҳамон ноаниқликлар бор. Эндиликда Лига қуръа механизмини ишлаб чиқади ва 2026 йилги мавсум учун буткул бошқа услубдан фойдаланади. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида маълумот берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг