UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0 07:01Рамазон Темировнинг вазн рейтингида иккита ўзгариш кузатилди. "Кутилмаган" меҳмон бор! 0 19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0

15 сен 12:28
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Навбаҳор" - "Пахтакор" ва яна икки ўйин бор

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган сўнгги учта ўйин бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор”

15 сентябрь 2019 йил. Қўқон, "Марказий" стадиони. 16:15

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Дониёр Сайлавов, Достон Раҳмонов

Охирги икки турни ўз майдонида ўтказган клублар ўртасидаги учрашув. Бу жамоалар бугунга қадар Ўзбекистон чемпионатида 9 марта рўбаро келишган. Учршувларнинг еттитасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Икки учрашувда "Қўқон-1912" рақибдан устун келган.

Биринчи даврада "Бунёдкор" "Қўқон-1912"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. "Қўқон-1912" Суперлигадаги сўнгги учта ўйинниг барчасида ғалаба қозонди. "Бунёдкор" эса охирги икки учрашувда мағлуб бўлмади (бир ғалаба ва бир дуранг).

“Навбаҳор” – “Пахтакор”

15 сентябрь 2019 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Акмал Раҳимов

Ўзбекистон чемпионатига асос солинганидан буён унда узлуксиз иштирок этиб келаётган иккита клуб ўртасидаги баҳс. Шота Арвеладзе яна Андрей Канчельскисга қарши.

"Пахтакор" бу мавсум мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди. "Шерлар" сафарда 8та ўйин ўтказиб битта дуранг ўйнашди ва қолган барча учрашувда ғолиб бўлишди. Сафарда энг кам гол ўтказган клуб ҳам "Пахтакор" (3та).

"Навбаҳор" Суперлигада охирги 5та турда фақат битта ғалабага эришди холос. Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида 57 марта ўзаро ўйин ўтказган. 35 марта тошкентликлар, 13 марта наманганликлар ғолиб чиқишган. Қолган 9та учрашувда дуранг қайд этилган. Дастлабки даврада Тошкентдаги ўзаро ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди.

“Локомотив” – “Металлург”

15 сентябрь 2019 йил. Тошкент, "Локомотив" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Абдурашид Худойберганов

"Пахтакор"да бир неча йиллар давомида бирга ишлаган Самвел Бабаян ва Андрей Шипилов бир-бирига қарши. “Локомотив” шу пайтга қадар “Металлург”га қарши 31та ўйин ўтказган. Ўзаро учрашувларнинг 18тасида “темирйўлчилар” зафар қучган. 4та беллашувда эса “кончилар”нинг “қўли баланд” келган. Яна 9та ўйин дуранг билан ниҳоясига етган.

Дастлабки даврада Бекободда ўтган учрашувда ҳисоб очилмаган эди - 0:0. "Локомотив" бу мавсум ўз майдонида 10та ўйин ўтказди ва умуман ютқазмади. "Металлург" эса сафардаги 9та ўйиннинг фақат биттасида ғолиб бўлди.

Ортда қолган 18та турдан сўнг "Локомотив" ўз майдонида энг кам гол ўтказган клуб бўлиб турибди - 5та.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг