UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Анкалаев кейинги даъвогар бўлиши керак" - Камару Усман 0 12:45Ҳарри Кейн топ-5 лигаларда рекордни такрорлади 0 12:19Флойд Мейвезерга нисбатан 105 минг долларлик даъво аризаси киритилди 0 11:43Қаршида Uzbekistan Judo Tour мусобақаси бошланди 0 11:22Тимофеева Руан турнири илк даврасида учрашув ўтказди 0 11:01"Лидс" 45 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди 0 10:40Иржи Прохазка: "Мен энди аввалгидек бўлмайман" 0 10:19FIDE Бош директори: "Синдаровнинг ҳисоб-китоби Каспаровнинг энг кучли даврига тенг" 0 09:58Пауло Коста UFC’ни тарк этиши мумкин 0 09:37Расман: Карлуш Кейруш Гана терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 09:16Жаҳон чемпионатининг учинчи куни 4 нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз 0 08:55Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатига қандай таркиб билан йўл олишди? (+ФОТО) 0 08:34Стивсон UFC билан шартнома имзолаши ҳақида: "Бу ер юзидаги энг буюк дебют бўлади" 0 08:13Элит Чемпионлар лигаси. "Ал Садд" пенальтилар сериясида "Ал Ҳилол"ни мусобақадан чиқариб юборди + ВИДЕО 0 07:52Рейтингда ўзидан 364 поғона юқоридаги рақибни таслим этган Султонов асосий тўрга йўл олди 0

29 июн 09:55
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Пахтакор" Қўқонда меҳмон бўлади, Бабаян "Локо"да дебют қилади

Бугун Суперлигада биринчи давранинг энг сўнгги тўртта учрашуви бўлиб ўтади.

18:00 - ЛОКОМОТИВ — СЎҒДИЁНА (Mahalla TV LIVE)

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Аҳмаджон Эргашев

"Локомотив" Самвел Бабаян қўл остидаги илк баҳсни "Сўғдиёна"га қарши ўтказади.

"Локомотив" ўз майдонидаги мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда (5 ғалаба, 2 дуранг). "Сўғдиёна" эса охирги 5та турда ҳеч кимга ютқазгани йўқ (3 ғалаба, 2 дуранг).

Ушбу клублар Ўзбекистон чемпионатида жами 22 марта ўзаро ҳисоб-китоб қилишган. 16 учрашувда "темирйўлчилар"нинг қўли баланд келган. Тўртта баҳсда дуранг қайд этилган. "Сўғдиёна" бу рақибни фақат икки марта мағлуб эта олган холос.

"Локомотив" Тошкентда ўтган 11та ўйиннинг барчасида "Сўғдиёна"ни мағлуб этган. Яъни Жиззах клуби ушбу жамоа майдонидан ҳеч қачон очко билан ҳам қайта олмаган.

Охирги марта "Сўғдиёна" "Локомотив"ни 2008 йилда (ўз уйида) мағлуб этган экан. Шундан сўнг кетма-кет 15та ўзаро ўйинларда "Локо" умуман мағлуб бўлмаган.

18:00 - ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР (Sport TV LIVE)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев

Ўз майдонида битта ўйин ўтказган "Қўқон-1912" сафарда умуман ютқазмаган "Пахтакор"ни қабул қилади.

"Пахтакор" бу мавсум биронта ўйинда ютқазмаган ягона клуб бўлиб турибди. "Қўқон-1912" охирги 7та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмади (3 дуранг, 4 мағлубият).

Ўзаро ўйинларда устунлик "Пахтакор" томонида. "Шерлар" 26та ўйиннинг 14тасида ғолиб бўлишган. Беш бор "Қўқон-1912" зафар қучган. Яна 7та баҳсда ғолиб аниқланмаган.

"Қўқон-1912" сўнгги бор 2003 йилги мавсумда ушбу жамоани мағлуб этган экан. Шундан кейинги 8та учрашувда "Пахтакор" қўқонликларга умуман мағлуб бўлмаган.

Охирги тўрт йилда Қўқонда ўтган ўзаро ўйинларнинг барчасида дуранг кузатилгани эътиборга молик.

"Пахтакор" сўнгги бор бундан 17 йил аввал (2002 йил) Қўқонда ғалаба қозонган.

20:00 - НАСАФ — СУРХОН 

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин

Қашқадарё ва Сурхондарё клублари ўртасидаги тўқнашув. "Насаф"нинг мағлубиятсиз серияси 2та ўйинга етди (ғалаба ва дуранг).

Бу икки клуб шу кунгача чемпионат доирасида 16 марта ўзаро баҳс олиб боришган. 12та учрашувда "аждарлар" ғолиб бўлишган. Уч марта дуранг қайд этилган. "Сурхон" ўз тарихида бир мартагина "Насаф"ни таслим қилган. Бу воқеа 1999 йил Термиздаги баҳсда содир бўлган.

Фақат Қаршидаги ўйинларга эътибор қаратсак "Насаф" бўлиб ўтган 8та учрашувнинг барчасида бу рақибни мағлуб этган. Яъни "Сурхон" Қаршидан фақат мағлуб бўлиб қайтган экан. Яна бир факт: "Сурхон" Қаршида 8та ўйин ўтказган ва рақиб дарвозасига биттагина гол урган (1997 йил).

20:00 - БУХОРО — АНДИЖОН (Mahalla TV LIVE)

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Наим Қосимов

Мавсум давомида бош мураббийи ўзгарган икки клуб ўртасидаги баҳс. “Бухоро” бу мавсум ўз уйида умуман юта олмаяпти (3 дуранг, 3 мағлубият). “Андижон” эса сафарда ғалаба нималигини билмаяпти (4 дуранг, 3 мағлубият).

"Андижон"нинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди (4 дуранг, 3 мағлубият). "Бухоро"да эса серия битта ўйинга кўпроқ (2 дуранг, 6 мағлубият).

Ушбу клублар бугунга қадар Ўзбекистон чемпионатида жами 44 марта ўзаро ўйин ўтказишган. "Бухоро" 20та, "Андижон" 12та ғалабага эришган. Қолган 12та учрашувда дуранг кузатилган.

"Андижон" Бухорода ўтган 22та ўйиннинг фақат биттасида ғолиб бўлган экан. Бу воқеа 2008 йилда содир бўлган. Бухорода ўтган охирги 6та ўйинда мезбонлар бу жамоага ютқазишмаган (5 ғалаба, 1 дуранг).

Ўзаро ўйинларнинг сўнгги учтасида (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Бухоор" уч марта ғалаба қозонган.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг