UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0

24 сен 13:52
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси. Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда

Шу кунларда Наманган шаҳрида сув полоси бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилмоқда.

Эркаклар жамоалари ўртасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилиб, ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринларни банд этган жамоалар плей-офф босқичига йўлланма олишди.

Жумладан, “А” гуруҳида бўлиб ўтган учинчи турда Наманган вилояти ва Республика олий спорт маҳорати мактаби жамоалари биринчи ўрин учун ўзаро куч синашдилар. Учрашув кутилганидек ғоятда муросасиз рухда кечди. Ҳар икки жамоа ҳам сузиш ҳавзасига фақат ғалаба иштиёқида тушганликларини дастлабки дақиқаларданоқ намойиш эта бошлашди.

Қарама-қарши хужумлар остида кечган ўйин 17:14 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди ва улар гуруҳ босиқични биринчи ўринда якунлашди. Ушбу гуруҳда бўлиб ўтган иккинчи ўйинда Ўзбекистон сузиш федерацияси жамоаси Фарғона шаҳри жамоасини 15:2 ҳисобида мағлуб этишди. 

Шу тариқа, Республика сузиш федерацияси жамоаси гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва улар эндиликда “В” гуруҳида учинчи ўринни банд этган Наманган шаҳри жамоаси билан 5-6 ўринлар учун ўзаро куч синашадилар.

“В” гуруҳида биринчи ўринни Наманган вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси банд этди. Сўнгги турда улар “Ёшлик” клуби устидан 20:3 ҳисобида зафар қучишди.

Ушбу гуруҳда иккинчи ўринни Тошкент шаҳри жамоаси эгаллади. Пойтахтлик ватерполчилар учинчи турда Наманган шаҳри жамоасидан 14:9 ҳисобида устун келишди.

Аёллар ўртасида ўтказилган учинчи тур бахсларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

ИБЎСМ (Наманган) – Ўзбекистон сузиш федерацияси 0:17

Наманган вилояти – Тошкент шаҳри 8:20

Наманган шаҳри – Хоразм вилояти 9:3

Эслатиб ўтамиз, хотин-қизлар жамоалари ўртасидаги баҳслар айлана тизимда ўтказиляпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг