25 апр 16:40
Янгиликлар
Теннис

Свитолина дунёнинг биринчи рақамли теннис маликасига ютқазди
WTA рейтингида 5-поғонадан жой олиб турган украиналик теннис маликаси Элина Свитолина Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилаётган турнирдаги иштирокини якунлади.
Элина Porsche Tennis Grand Prix турнирининг ярим финалида дунёнинг биринчи ракеткаси, австралиялик Эшли Бартига қарши кортга чиқди ва 125 дақиқа давом этган баҳсда 6/4, 6/7(5), 2/6 ҳисобларида ютқазди.
Учрашув давомида Свитолина 9 та, Барти эса 1 та эйс зарбасини амалга оширди. Теннис маликаларининг ўзаро учршувларида эса ҳамон Элина олдинда бормоқда - 5:3. Бугун Барти бош соврин учун баҳсда беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар