UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

06 сен 07:53
Янгиликлар

Теннис

Свитолинани мағлуб этган Серена 10-маротаба US Open финалига чиқди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи US Open турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Аёллар ўртасидаги мусобақанинг яккалик баҳсларида илк финалчининг номи маълум бўлди. Дунёнинг саккизинчи ракеткаси бўлиб турган америкалик Серена Уильямс ўз фаолиятида 10-маротаба АҚШ Очиқ чемпионатининг финалига йўл олди. 

Серена 1 соату 11 дақиқа давом этган ярим финал учрашувида WTA рейтингида 5-поғонадан жой олган Свитолинани ортиқча қийинчиликсиз 6:3, 6:1 ҳисобида таслим этди. Уильямснинг ҳал қилувчи финал баҳсидаги рақибаси айни дақиқаларда давом этаётган Белинда Бенчич (Швейцария) - Бьянка Андрееску (Канада) учрашувидан сўнг маълум бўлади. 

Маълумот учун, Серена Уильямс US Open турнирининг олти карра ғолибаси ҳисобланади. Ўтган йили у финалда япониялик Наоми Осакага имкониятни бой берган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг