UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0

17 мар 13:10
Янгиликлар

Теннис

Miami Open. Раҳимовадан ажойиб камбэк, Тимофеевада эса...

АҚШнинг Майами шаҳрида WTA 1000 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 9 млн 415 минг 725 долларни ташкил қилувчи нуфузли турнир старт олди.

Мусобақанинг саралаш баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи ҳамда иккинчи ракеткалари - Камилла Раҳимова ва Мария Тимофееванинг ҳам ўз омадини синаб кўриши ҳақида хабар берган эдик. Уларнинг ҳар иккиси ҳам саралашнинг илк давра учрашувини ўтказди. 

Раҳимова 1/2 финалда франциялик Леолия Жанжанга қарши кортга чиқди. Биринчи сетни тай-брекда бой берган вакиламиз камбэкни амалга оширишни уддалади - 6/7(1), 7/5, 6/0. Икки соату 50 дақиқа давом этган баҳсда Раҳимова 3, Жанжан 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Камиллада биттага кўпроқ бўлди - 7 га 6.   

Афсуски, иккинчи ракеткамиз Мария Тимофеева саралашнинг мураккаб кечган 1/2 финал учрашувида австралиялик Лулу Сунга 4/6, 6/7(5) ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. 

Таққослаш учун, Камилла Раҳимова WTA рейтингида 82, Жанжан 123, Тимофеева 150, Сун 111-ўринни банд этган. Ҳар икки теннисчимиз рақибалари билан илк бор тўқнаш келишди. Бугун Раҳимова асосий тўрга йўлланма берувчи финал баҳсида дунёнинг 68-ракеткаси, 21 ёшли Талиа Гибсонга қарши кортга чиқади. Учрашув бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг