UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

06 июл 12:37
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо билан танишиш боғчадан бошланади

Республикамизнинг турли ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларида таэкондо WTFни оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятидаги таэквондо мураббийлари болажонлар билан учрашиб, турли кўргазмали чиқишларни намойиш этишди. Косонсой туманида жойлашган 5-сонли мактабгача таълим муассасасида эса мураббий Достон Ҳакимов ёш авлод вакилларига таэквондо сир-асрорлари бўйича сабоқ берди. 

Шунингдек, Чуст туманидаги МТМда Зуҳра Махсимчаева, Наманган шаҳридаги 55-сонли МТМда Олимпия захиралари коллежи мураббийлари Мирлазиз Шоматов, Аҳрор Самиев ва Даврон Соаталиевлар болажонларга спортнинг ушбу тури бўйича ўз маҳоратларини кўрсатиб беришди.

Қашқадарёнинг Чироқчи туманида жойлашган 5-сонли МТМда эса Бобур Бурхонов «Таэквондо билан дўстлик» тадбирини ўтказди. Унда кўргазмали чиқишлар ўтказилди ва болакайлар учун янги таэквондо гуруҳи ташкил қилинди.

Бундай тадбирлар Республикамизнинг турли ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг