UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Mangu 4 турнири қачон бўлиши айтилди 0 18:28Бибисара Ассаубаева ва Қозоғистон спорт тизими: нега жаҳон юлдузи Президентга мурожаат қилишга мажбур бўлди? (мутолаа учун) 0 17:55Ҳақиқий феномен: жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ноёб рекордлар. Уларнинг кўпчилиги ярим асрдан ошиқ вақтдан бери янгиланмаяпти 0 17:23UFC жангчиси АҚШ ва Эрон можароси вақтида ракеталар ҳужумини қандай бошдан кечирганини эслади 0 16:49Илия Топурия ярим енгил вазн тарихидаги энг буюк жангчи кимлигини айтди 0 16:22Макгрегор тикланиш вақтида тақиқланган моддалардан фойдаланган экан 0 15:54Радамель Фалькао: "Энг муҳим ўйин Ўзбекистондан бошланади" 0 15:28Дана Уайт Царукян Гэтжининг ғалабаси учун 1 млн доллар тикканлиги ҳақидаги хабарни рад этди 0 15:05Александр Усик Пентагонга ташриф буюрди + ФОТО 0 14:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`да кимга мухлислик қилиши маълум бўлди 0 14:03ЖЧ эшик қоққанида ғалати ҳодиса: Мессининг паспорти интернетда тарқалди 0 13:31Хамзат Чимаев: "Мақсадим - RAF чемпиони бўлиш!" 0 12:48Алекс Перейранинг Оқ уйдаги жанги учун гонорари маълум бўлди 0 12:19Бугун Ўзбекистон крикет терма жамоаси Challenger Cup мусобақасидаги иштирокини бошлайди 0 11:26Аргентина ва Месси ЖЧ-2026 да ҳали ҳеч ким енга олмаган "лаънат"га дуч келади 0

21 авг 22:31
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо ИТФ бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати якунланди

Таэквондо ИТФнинг тул йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида онлайн Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган мусобақада 500 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мазкур мусобақа таэквондо ИТФ бўйича профессионал равишда шуғулланаётган спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш ва иқтидорли спортчиларни терма жамоа учун саралаш вазифасини ўтаб беради.

15 август куни старт олган мусобақанинг финал баҳслари 19-20 август кунлари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар тўлиқ аниқланди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри таэквондочилари биринчи ўринни, Бухоро вилояти вакиллари иккинчи ўринни, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари спортчилари тегишли равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни қўлга киритишди. 

Якунида ғолиб ва совриндор деб топилган спортчилар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг