UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0

04 дек 10:48
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо ИТФ: Тошкентда болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилади

5-6 декабрь кунлари таэквондо ИТФнинг массоги (спарринг) йўналиши бўйича болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида «Конституция - бахтимиз қомуси» шиори остида Ўзбекистон кубоги ташкил этилади.

Мусобақа Тошкент давлат Молия институтининг спорт мажмуасида рангли белбоғ соҳиблари иштирокида бўлиб ўтади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасига мувофиқ ўтказилаётган ушбу мусобақада 500 нафардан ортиқ иштирокчи ғолиблик учун кураш олиб бориши кутилмоқда.

Ўзбекистон кубоги мусобақаси таэквондо ИТФ билан мунтазам равишда шуғулланаётган спортчиларнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш ва мамлакат терма жамоаларига иқтидорли ёшларни саралаш (селекция) вазифасини ўтаб беради.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг