UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

26 авг 15:57
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Медалларимиз сони тўрттага етди

Теглар :  Таэквондо
Мисрнинг Шарм ал-Шайх шаҳрида давом этаётган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (3rd World Taekwondo Cadet Championships)да яна уч нафар вакилимиз бронза медали совриндори бўлди.

Қизлар беллашувида -47 кг вазн тоифасида даянга чиққан Умидахон Ҳасанова ярим финалда туркиялик Исил Заферга кичик ҳисобда (8-9) имкониятни бой берди ва шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой эгаллади.

Ўғил болалар ўртасида Қозоғистон, Хитой Тайпейи, Марокаш вакилларини мағлуб этган ҳамюртимиз, -33 кг вазнли Даниил Ким ярим финал босқичида испаниялик рақиби Арконадо Айсон тўсиғидан ўтолмади ва у ҳам бронза билан кифояланди.

Яна бир вакилимиз -37 кг ли Амирбек Тўраев ярим финалгача Марокаш, Тунис, Мексика спортчиларини йирик ҳисобда мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Финал йўлланмаси учун курашда таиландлик Тауин Яэнгкулчоуга бир очко (14-15) фарқи билан мағлуб бўлди — бронза.

Бугун Азизбек Раҳмонбердиев (-45 кг), Мадинабону Абдуқаҳҳорова (-44 кг) ҳамда Сабинабону Самадова (-59 кг) беллашувларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг турли минтақаларидан 426 нафар спортчи иштирок этаётган бўлиб, мусобақанинг биринчи куни Муниса Каримова (-29 кг) бронза медалини қўлга киритган эди.

Чемпионат эртага ўз якунига етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг