UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

07 авг 12:51
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Ўзбекистонлик спортчилар жаҳон чемпионатидаги иштирокни бошлашди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун пойтахтимизда таэквондо бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Мусобақада ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб қизлар ўртасида -29 кг вазн тоифасида Шабона Абдувалиева туркиялик Хайрунниса Гурбузга қарши даянга чиқди. Қизғин кечган баҳсда афсуски ҳамюртимиз 32:36 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва турнирдаги иштирокини якунлади. 


Ўғил болалар ўртасида эса -65 кг вазнли Абдулазиз Аҳрамов эса сербиялик Дмитрие Аждоковичга қарши жанг қилди ва 12-25 ҳисобида имкониятни бой берди.

 


Айнур Умрзакова (-33 кг) таиландлик Наткамон Вассанага 4:11 ҳисобида ютқазди.


+65 кг вазнли Маҳсуд Маратов эса мексикалик Хуан Карлос Мартинесга 15:25 ҳисобида мағлуб бўлди.

 


-51 кг вазнли Мубина Маъмуржонова эса Беларусь вакиласи София Любичга қарши жанг олиб борди ва 19:18 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Энди у ярим финалга чиқиш учун андорралик рақибасига қарши жанг қилади.



Мубина иштирокидаги жанг соат 14:00 дан сўнг бошланади. Соат 17:00да эса чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 

Баҳслардан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Жаҳонгир Файзуллаев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг