UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

04 янв 10:57
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Шохруҳхон гувоҳи бўлган мусобақада биринчи бўлдик+ФОТО

Малайзиянинг Мелака шаҳрида таэквондо ITF бўйича Осиё Очик чемпионати ўтказилди.

Ўсмиирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилган мусобақада 15дан зиёд давлатдан спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Улар қаторида ўзбекистонлик ёш таэквондочилар ҳам даянга чиқишди.

Ҳамюртларимиздан Довудбек Абдуғофуров (19 кг) 5-7 ёшлилар баҳсида олтин медални қўлга киритди. Миракбар Миробидов (22 кг) 7-9 ёшлилар мусобақасида кумуш медалга сазовор бўлди.


Иброҳим Ниғмонов 7-9 ёшлилар орасида чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Иброҳим Усмонов ва Саидмурод Тоҳирхўжаев ҳам ўз ёш тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, чемпионга айланишди.

Тил баҳсларида иштирок этган Ойбек Абдуқодиров 11-12 ёшлилар ўртасида олтин медалга сазовор бўлди. Осиё Очиқ чемпионати якунида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.


Эътиборлиси, ушбу мусобақадаги спортчиларимизнинг иштирокини эсрада юлдузи Шохруҳхон ҳам бевосита аренанинг ўзидан кузатиб борди. У концерти олдидан Малайзияга хордиқ чиқариш учун борган эди. Кеча кечқурун терма жамоамиз делегацияси Малайзиядан қайтиб келди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 янв 13:00:36
sherali
'''
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг