UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Яхши хабар! Рамазон Темиров рейтингга қайтарилди 0 19:08Шаҳрамга ҳам, Шоҳжаҳонга ҳам муддатидан аввал ютқазган Марк Урванов Ғиёсов — Эргашев эҳтимолий жангида ким ғалаба қозонишини айтди 0 18:37Манба: Манчини — Италия терма жамоаси бош мураббийи! 0 18:03Рамазон Темировга Стив Эрцегдан олдин бошқа рақиб таклиф қилинган экан 0 17:25Гукеш ва Синдаров ўртасидаги Жаҳон тожи учун баҳс қачон ва қаерда ўтказилиши расман эълон қилинди 0 16:56Арман Царукян тўрт кундан кейин ўз юртида жанг қилади + ПОСТЕР 0 16:27Расман: Зидан — Франция терма жамоаси бош мураббийи! 0 16:00UFC Fight Night 282. Гусковда фаолиятидаги энг катта гонорар, Темировда ҳам! 0 15:19Таэквондо терма жамоамиз “Kim Un Yong Cup” халқаро турнирини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади 0 14:43Ғалабадан кейин Рамазон Темировга UFC юлдузлари обуна бўлишди. Улар қайси жангчилар эди? 0 14:08Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Жанубий Корея билан ўйнайди 0 13:29Богдан Гусков: «Анкалаевга унчалик ҳам осон бўлмади» 0 12:57Самарқанд 2027 йилда йирик халқаро турнирни қабул қилади 0 12:26Жаско коач Рамазон Темировнинг Асу Алмабаевга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 11:50"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзоси билан келишиб олди 0

07 авг 19:04
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Тошкентда Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун, 7 август куни пойтахтимизда таэквондочи кадетлар ўртасидаги ҳисоб бўйича IV Жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.

Ушбу мусобақада сайёрамизнинг 67 та мамлакатидан келган 850 дан ортиқ спортчи ҳамда мураббий иштирок этмоқда. 

Бироз олдин "Универсал" спорт мажмуасида Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида кеча юртимизга ташриф буюрган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой сўзга чиқди ва ўз нутқини ўзбекчада "Ассалому алайкум" деб бошлагани мажмуага йиғилганларнинг олқишига сабаб бўлди. 


"Барча иштирокчиларни мусобақа очилиш маросими билан муборакбод этаман. Сизлар аллақачон ғолибсизлар, сабаби Жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ўзи катта ғалаба. Ушбу мусобақада қатнашаётган таэквондочиларга 2020 йил Токиодаги ёки 2024 йил Париж мезбонлик қиладиган Олимпиадага чиқишларини тилайман. Шунингдек Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига яқинда тайинланган янги раҳбар Шерзод Тошматовга омад ва зафарлар тилайман", - деди Чунгвон Чой. 

Шундан сўнг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқди: 

"Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти жаноб Чунгвон Чой Ўзбекистонга хуш келибсиз. Тошкент мана шундай нуфузли мусобақани қабул қилганидан хурсандмиз. Барча иштирокчиларни бошланган Жаҳон чемпионати билан муборакбод этаман. Тошкентдаги мана шу мусобақада 1000га яқин қатнашчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда таэквондо спорт тури билан 20000дан зиёд киши шуғулланётгани қувонарли ҳол албатта".  

Сўнгра расмий қасамёд маросими бўлиб ўтди. Унда ҳакам, мураббий, ўғил бола таэквондочи ва қиз бола таэквондочи иштирок этиб мусобақада ҳалоллик биринчи ўринда бўлишига қасамёд қилишди. 

Очилиш маросими ажойиб концерт дастури билан давом эттирилди. 

Ўзбекистон таэквондо федерацияси матбуот хизмати

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг