26 июн 10:30
Янгиликлар
Таэквондо
Таэквондо. Турсунқулова ғалаба билан бошлади
Шу кунларда Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўтказиляпти.
Бугун мусобақанинг учинчи кунги баҳсларида ҳамюртларимиздан Нигора Турсунқулова ҳам ўз иштирокини бошлади. -67 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Нигора Турсунқулова иккинчи даврадан баҳсларга киришди.
У бу босқичда словениялик Дуня Лемажични 22:4 ҳисобида мағлуб этди. Бироздан сўнг Нигора нимчорак финал учрашувида туркиялик Нур Татарга қарши даянга чиқади. Татар эронлик Мелика Мирхоссейнини 4:2 ҳисобида енгди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар