UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

11 апр 13:20
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо (WTF). Жаҳон чемпионатида яна бир медаль!

Теглар :  Таэквондо
Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида ўғил болалар ўртасида -51 ва -55кг, қизлар ўртасида эса -46 ва -49 кг вазн тоифаларида жанглар ўтказилди.

Жаҳон чемпионатида -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Улуғбек Рашидов совриндорлар қаторидан ўрин олишга муваффақ бўлди. У дастлабки босқичларда бразилиялик Габриэл Альвес (25:5), малайзиялик Имон Фирдавс Насриддин (25:7), нимчорак финалда грециялик Дикаиос Мичалакакос (25:13), чорак финалда эса россиялик Анатолий Иаринни (18:8) мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Финал йўлланмаси учун бўлган курашда Улуғбек эронлик Амир Валипурга 11:17 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан чегараланди. Эронлик спортчи финалда озарбайжонлик Хонўғлон Каримовдан устун келиб, олтин медал соҳибига айланлигини қўшимча қилиб ўтишимиз жоиз.


Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг биринчи куни -45 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган спортчимиз Амирбек Тўраев шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан ўрин олганди.

Жаҳон чемпионати 13 апрель куни якунига етади.

Маълумот учун, Улуғбек Рашидов яқиндагина Хаммамедда бўлиб ўтган лицензион турнирда олтин медалга сазовор бўлиб, III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритганди. У мураббий Собир Назаралиевнинг шогирди ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг