UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанг! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0

15 окт 15:50
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Янги муҳташам мажмуада илк мусобақа ўтказиляпти

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси ҳудудида қад ростлаган “Универсал” спорт мажмуасида республика турнири беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча ушбу муҳташам спорт аренасида ўтказилган илк турнирнинг очилиш маросимида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш республика маркази, спорт федерациялари раҳбарлари билан бир қаторда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги корхоналари вакиллари ҳам иштирок этишди.

Дастлаб майдон марказига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жам бўлган 300 нафарга яқин спортчи чиқиб келишди. Ўсмирлар ўртасидаги ўтаётган мазкур турнирда ўғил-қизлар 10тадан вазн тоифасида куч синашиш учун йиғилганини айтиб ўтиш лозим.

Дастлабки куни 8 вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Унга кўра, ўсмирлар баҳсида пойтахт ёшларидан ташқари, Тошкент, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари пешқадамлик қилган бўлишса, қизлар баҳсида Тошкент, Наманган, Фарғона, Сирдарё вилояти спортчилари шоҳсупадан ўрин эгаллашди.

Ўғил болалар

45 кг

1. Дониёр Йўлдошев (Тошкент вилояти)

2. Шердор Арслонов (Тошкент вилояти)

3. Улуғбек Рашитов (Тошкент)

3. Фозилбек Соатбоев (Қорақалпоғистон)

48 кг

1. Шаҳзод Сайфиев (Тошкент)

2. Баҳодир Мирзабоев (Фарғона)

3. Абдулбосит Маматхонов (Андижон)

3. Исмоил Қурбонов (Самарқанд)

51 кг

1. Камолиддин Раҳматалиев (Фарғона)

2. Шоҳрух Турсунбоев (Тошкент)

3. Беҳзод Абдураҳмонов (Тошкент вилояти)

3. Равшан Икромов (Тошкент)

73 кг

1. Ислом Йўлдошев (Қорақалпоғистон)

2. Абдулазиз Маҳмудов (Наманган)

3. Аббос Қўшбоқов (Жиззах)

3. Достонжон Чилмуҳаммедов (Жиззах)

78 кг

1. Эркин Абдуллаев (Тошкент)

2. Хуршид Олимжонов (Тошкент)

3. Рамил Сейдаметов (Қорақалпоғистон)

3. Бобур Ўролов (Андижон)

Қизлар

42 кг

1. Динора Мухторова (Тошкент вилояти)

2. Интизор Абдулалимова (Наманган)

3. Гулгина Бектошева (Фарғона)

3. Жасмина Мамаюсупова (Тошкент вилояти)

46 кг

1. Фарида Бердиева (Тошкент)

2. Севинч Муҳаммаджонова (Наманган)

3. Мухлиса Жуманова (Тошкент вилояти)

3. Зулайҳо Юсупова (Жиззах)

68 кг

1. Муҳайё Сирожиддинова (Сирдарё)

2. Висола Ҳосилова (Тошкент вилояти)

3. Мўътабар Номозова (Тошкент вилояти)

3. Севара Умматқулова (Сирдарё)

Республика турнирининг биринчи куни ғолиб ва совриндорларига Корея Республикаси элчисининг махсус совринлари, тегишли даражадаги сертификатлар, ғолибга “Samsung” телефонлари, совриндорларга таэквондочилар либоси – табок топширилди. Баҳслар бугун ўз якунига етади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг