UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанг! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0

08 июн 15:02
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатида 12 та медаль қўлга киритдилар

Теглар :  Таэквондо
6-8 июнь кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида кадетлар ўртасида керуги ва пумсе йўналишида II Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.


Унда қитъамизнинг 18 мамлакати вакиллари иштирок этди. Чемпионатда Собир Назаралиев бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этди.


Кеча терма жамоамиз аъзолар керуги йўналишида ўз чиқишларини давом эттиришди. -33 кг вазнда баҳсларда иштирок этган Даниил Ким ярим финалда кореялик рақибига 20:25 ҳисобида имкониятни бой бериб, бронза билан кифояланди. -59 кг да ўз имкониятини синовдан ўтказган Ирода Миртожиева ҳам финал йўлланмаси учун курашда мезбонлар вакиласига мағлуб бўлди (16:37) ва шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олди.

+59 кг ли спортчимиз Ксения Смирнова эронлик спортчига ортиқча қаршилик кўрсата олмади ва у ҳам навбатдаги бронзани терма жамоамизга тақдим этди.

-37 кг гача бўлган вазнда Амир Тўраев финалгача муваффақиятли етиб борди ва бош соврин учун баҳсда эронлик рақибига кичик ҳисобда (10:16) имкониятни бой бериб, кумуш билан чегараланди.

-29 кг да даянга чиққан Муниса Каримова Жанубий кореялик тажрибали спортчига қарши финал учрашувида (4:24) мағлубиятга учради ва кумуш медаль чегарасида қолди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг биринчи куни пумсе йўналишида Ирода Умрзоқова олтин, Айнур Умрзоқова ва Исломбек Ражабоев яккалик пумседа, Ирода Умрзоқова ҳамда Исломбек Ражабоев жуфтлик чиқишларида бронза медалларини қўлга киритган эди.

-45 кг гача бўлган вазнда Азизбек Раҳмонбердиев мамлакатимиз кадетлари ҳисобига илк олтин медални расмийлаштирган эди. 

-41 кг вазнда Севинч Мусирова эса бронза медали соҳибаси бўлганди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси Осиё чемпионатида 2тадан олтин ва кумуш ва 8 бронза медалини қўлга киритишди.

Спортчиларимиз 9 июнь куни Тошкентга қайтиб келишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг