UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

11 сен 10:50
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимиз Қозоғистондаги рейтинг мусобақасида муваффақиятли иштирок этишди

Теглар :  Таэквондо
7-9 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида таэквондо WTF бўйича Қозоғистон I Очиқ чемпионати рейтинг мусобақаси бўлиб ўтди.

Таэквондочиларимиз Қозоғистондаги рейтинг мусобақасида муваффақиятли иштирок этишди

Баҳсларда 15 мамлакатдан 376 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Терма жамоамиз аъзолари беллашувларда муваффақиятли иштирок этишди ва 4та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ҳамюртларимиз орасида қуйидаги спортчилар совриндор бўлишди:

Олтин медаль:

Чарос Қаюмова
Мадинабону Маннопова
Шоҳрух Ражабов
Аброр Тўраев


Кумуш медаль:

Шуҳрат Салаев
Шаҳбоз Дўсматов


Бронза медаль:

Темур Уралов

Ушбу мусобақа орқали спортчиларимиз Токиодаги Олимпия ўйинларига рейтинг очколари йиғишни бошлашди. Икки йил давомида шу каби рейтинг мусобақалар ёрдамида таэквондочиларимиз қимматли очколарни тўплаб боришади ва якунда энг яхши рейтинг кўрсаткичларига  эга бўлган спортчилар  2020 йилги Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг