UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

08 мар 12:08
Янгиликлар

Дзюдо

Таҳлил. Европа Очиқ чемпионати дзюдочиларимиз учун қандай келди?

Икки кун давомида Чехия пойтахти Прага шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Европа Очиқ чемпионатига мезбонлик қилди.

Сайёрамизнинг 5 қитъаси 42 давлатидан 600 нафарга яқин дзюдочилар жами 14 та вазн тоифасида мусобақа медаллари ҳамда муҳим рейтинг очколари учун баҳс олиб боришди. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар аъзоси ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти мураббийлар штаби билан маслаҳатлашган ҳолда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан ўрин олган турнирларга турли таркибни жўнатишни мақсад қилган. Шу кунгача ўтказилган Португалия Гран-приси ҳамда Франция "Катта Дубулға" турнирларида терма жамоамизнинг биринчи ва иккинчи рақамли дзюдочилари иштирок этди. Прагадаги Европа Очиқ чемпионатига эса тамомила бошқа таркиб жўнатилди. Тўлалигича ёш дзюдочилардан таркиб топган жамоамиз умумий олганда яхши натижа кўрсатди. 

Мусобақанинг биринчи куни -66 кг вазн тоифасида татамига чиққан Раҳимжон Субҳонов бронза медалини қўлга киритди. Иккинчи кунги беллашувларда эса +100 кг вазндаги дзюдочимиз Ўткирбек Тўрабоев Европа Очиқ чемпионати ғолибига айланди. Тўрабоевлар сулоласининг кенжа вакили терма жамоамизга ушбу турнирдаги ягона олтин медални тақдим этди. Субҳонов ҳам, Тўрабоев ҳам бу каби нуфузли мусобақада илк бор иштирок этишгани эътиборга молик жиҳат. 

Якунда битта олтин ва бронза бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон дунёнинг 42 давлати орасида 7-ўринни эгаллади. Биздан юқорида жойлашган Испания, Канада ва Португалия терма жамоалари ҳисобида ҳам 1 тадан олтин медаль бўлди. Лекин бу уч мамлакат дзюдочилари кумуш ва бронза медалларга бизга нисбатан кўпроқ эга чиқишди. 

Германия терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан биринчи бўлди. Иккита олтин, 3 та кумуш ва 1 бронза медалига эга Франция иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка 2 та олтин медаль билан Болгария терма жамоаси якун ясаб берди.

Савол туғилади: Ўзбекистон аввал ҳам Европа Очиқ чемпионатида иштирок этганми? Албатта, бу мусобақада ҳамюртларимиз анча ижобий натижалар кўрсатишган. Биргина жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаевнинг ўзи икки бор - 2015 ва 2018 йилларда мусобақа чемпионига айланган. 2018 йил Минск шаҳрида ўтган Европа Очиқ чемпионатида Ҳикматуллоҳ Тўраев ҳам чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. 

2019 йил Россиянинг Оренбург шаҳри мезбонлик қилган ушбу мусобақада +100 кг вазндаги вакилимиз Алишер Юсупов ҳам олтин медалга эга чиққан. Ўз вақтида Абдулло Тангриев, Диёрбек Ўразбоев кумуш, Ришод Собиров, Суҳроб Турсунов, Артем Штурбабин, Шерали Жўраев ва Ғиёсжон Бобоев бронза медалига сазовор бўлган.                      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг