UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

08 янв 12:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Tapology Моралес статистикасидан мағлубиятни олиб ташлади. Энди унинг рекорди 19-0!

ММА жангчилари ва боксчиларнинг чиқишлари статистикаси билан шуғулланувчи Tapology статистик портали 26 ёшли мағлубиятсиз эквадорлик UFC вакили Майкл Моралеснинг маълумотларини яна ўзгартирди.

Моралеснинг иккита жанги кўргазма мақомига эга бўлди, бу эса унга ўз статистикасида мағлубиятдан қутулиш имконини берди.

"Эквадордаги "Ultima Pelea" лигаси ҳамда унинг Майкл Моралеснинг ММАдаги рекордига таъсири ҳақида янгиланган маълумот. Биз бу тадбирларни бекор қиламиз ва уларни кўргазмали жанглар сифатида таснифлаймиз. Ижтимоий тармоқларда қанчалик аҳмоқ эканлигимиз ҳақида кўплаб ғазабли изоҳларни интиқлик билан кутамиз. Олдиндан раҳмат. Аммо, энг аввало, биз адолатли бўлишни ва ҳамма нарсани тўғри қилишни истаймиз", - дейилади нашрнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Моралеснинг статистикаси янгиланганидан сўнг, унинг ҳисобида 20 та ғалаба ва битта мағлубият бор эди. Энди унинг рекорди 19-0! Моралес 2017 йил 17 ёшида Эквадорнинг "Ultima Pelea" лигаси чорак финалида Рикардо Сентенодан мағлуб бўлган эди. 7 январь ҳолатига кўра, Моралес Ислам Махачев чемпион бўлган ярим ўрта дивизион рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг