UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

27 мар 07:42
Янгиликлар

Дзюдо

Тартиб-интизомни бузган дзюдочиларимиз жиддий тарзда огоҳлантирилди

Ўзбекистон дзюдо федерациясида Тартиб-интизом комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дзюдочилар томонидан тартиб-интизом қоидаларининг бузилиш ҳолати кўриб чиқилди. Улар федерация билан имзоланган меҳнат шартномасига хилоф иш қилишган. Эркаклар терма жамоасининг 3, аёллар терма жамоасига номзод 4 нафар дзюдочимиз федерация рухсатисиз самбо ҳамда тўй кураши мусобақаларида иштирок этган. 

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бу каби ҳолатларни кескин қоралайди. Дзюдодан бошқа кураш турларидаги мусобақаларда иштирок этиш қатъиян маън этилади. Бу ҳолат IJF спорт ва ташкилий қоидаларининг 4.1-моддасига кўра жазога тортилади. Боиси, дзюдочи бошқа спорт туридаги мусобақаларда кутилмаган жароҳат орттириб олиши ва бунинг натижасида терма жамоани қийин аҳволда қолдириши мумкин. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра етти нафар дзюдочимиз жиддий тарзда огоҳлантирилди. Агар бу ҳолат яна такрорланса, уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга барча мусобақалардан четлатилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг