UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

22 сен 08:39
Янгиликлар

Теннис

Tashkent Open. Бугун саралаш бошланади, Оқгул ва Ясминага мухлислик қиламиз

Бугун пойтахтимизда теннис бўйича WTA таснифига кирувчи нуфузли турнир старт олади.

Соврин жамғармаси 250 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақага Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортлари мезбонлик қилади. Турнирда йигирмадан ортиқ давлатдан кўзга кўринган теннис маликалари иштирок этади. 

Ғолиблик учун даъвогарлар орасида франциялик Полин Пармантье (рейтингда 71-ўрин), руминиялик Ирина-Камелия Бегу (55), япониялик Нао Хибина, россияликлар Маргарита Гаспарян (62), Евгения Родина (79), Анна Блинкова (101), Наталья Вихлянцева (104), Виталия Дьяченко (108), Вера Звонарёва (132) каби таниқли теннисчилар бор.

Асосий тўр баҳсларида ҳамюртларимиздан Сабина Шарипова (126) ва Нигина Абдураимова (300) юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади. Тажрибали Оқгул Омонмуродова ва истеъдодли Ясмина Каримжонова эса бугун старт оладиган саралаш тунирида ўз имкониятларини синаб кўришади. 

Қуръа натижасига кўра, Омонмуродова бугун саралашнинг ярим финалида голландиялик Бибиана Схофсга қарши кортга чиқади. Оқгул WTA рейтингида 628, Бибиана эса 184-ўринни эгаллаб турибди. Рейтингда 1236-поғонадан жой олган Ясмина эса 133-ракетка россиялик Анастасия Потапова билан тўқнаш келади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг