UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

06 фев 11:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Тавсия қиламиз! Ҳамма қидираётган, аммо ҳеч ким топа олмаётган UFC камари

UFC 257 турнири якунланганига ҳам икки ҳафта бўлди.

Одатда, бундай йирик масштабдаги турнирлар катта саволларга жавоб топиш учун хизмат қилади. Аммо, бу турнир натижалари бизга жавоблардан кўра каттароқ бўлган саволларни туғдирди. Конор Макгрегорнинг шов-шувли мағлубияти ортидан Хабиб Нурмагомедовнинг UFC 257 жангларидан кейин қайтиши учун етарли сабаб кўрмагани, дивизионда сўнгги йиллардаги энг йирик, шу билан бирга, жуда мураккаб бошқотирмани юзага келтирди. Бутун UFC оламини ўхшаш саволлар қийнамоқда: UFC камарининг тақдири нима бўлади? Камар учун кимлар жанг қилиши керак? Вариантлар жуда кўп. Уларнинг ҳар бири мантиқийдек кўринади.

Ҳозирнинг ўзида титул учун жанг қилиш имкониятига эга бўлган яққол тўрт номзод бор. UFC 257 доирасида Конор Макгрегорни нокаутга учратган - Дастин Порье, айнан шу турнирда ўзининг ёрқин дебютини ўтказган Bellator собиқ чемпиони - Майкл Чендлер, охирги уч йилдан бери ғалаба қозониб келаётган - Чарльз Оливейра ва рейтингда 2-ўринни банд қилиб турган - Жастин Гэтжи. Бу рўйҳатга яна икки жангчи кичик эҳтимоллар билан қўшилиши мумкин, аммо бу ҳақида кейинроқ. Ҳозир эса ҳар бир жангчи ва унинг олдида турган вариантларга тўхталиб ўтамиз.


Майкл Чендлер

"Bellator" қироли Майкл Чендлер 2020 йилнинг 17 сентябрь куни расман UFC жангчисига айланганди. Дана Уайтнинг режаларига кўра, Чендлер Хабиб - Гэтжи жанги учун ўринбосар сифатида UFCга таклиф қилинганди. Унинг дебют жанги эса 2020 йилнинг 24 январь кунига тўғри келди. UFC 257 доирасида Ден Хукерни нокаутга учратган Чендлер том маънода UFCга "бостириб" кирди. Промоушенда бор йўғи битта жанг ўтказган жангчи, ҳозир енгил вазн рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 

 

Америкалик спортчи бирданига титул учун жанг қилишга лойиқми деган савол ҳозирда энг кўп берилмоқда. Ростдан ҳам, Чендлер "title shot"га, яъни камар учун жангга лойиқми?

Бу ҳақида жангчининг ўзи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Менга "сен бунга лойиқ эмассан" деб айта кўрманг. Мен кечагина келиб сизнинг топ жангчингизни янчиб ташладим. Сен [Порье] 25 дақиқада уддалай олмаган ишни, мен икки ярим дақиқада ҳал қилдим. Мен аллақачон ўзимни кучли жангчилигимни исботлаб бўлганман".


Шу ўринда, қарши томоннинг ҳам фикрини инобатга олиш лозим. Дастин Порье UFC 257дан кейинги матбуот анжуманида Чендлерни номзодлар рўйхатига қўшмаслини таъкидлаб ўтган эди:

"Чендлер UFCга эндигина келди. Унда бор-йўғи бир ғалаба бор. У ҳам бўлса мен аввалги жангимда мағлуб қилган Ден Хукерга қарши. Шу йигит билан титул учун жанг қиламанми? Йўқ, бу умуман мантиқсиз иш"


Дастин ўзининг кейинги интервьюларида ҳам бу фикри ўзгармаганлигини айтиб ўтди.

Чендлер учун кейинги вариант Чарльз Оливейра бўлиши мумкин эди, аммо бу вариант ҳам барбод бўлди. UFC 258 олдидан асосий карддаги жанглар бекор бўлганидан сўнг, UFC Чалрьз Оливейра - Майкл Чендлер жангини ташкил қилишга уриниб кўрди. Аммо, бу таклиф титул жанги бўлмаганлиги учун Оливейра томонидан рад этилди.

Чендлернинг олдидаги учта асосий йўлдан иккитаси ёпилди. Сўнгги вариант бу - Жастин Гэтжи. Ушбу эҳтимолий жанг борасида ҳам гап-сўзлар оралай бошлади. Гэтжининг менежери Али Абдэлазиз Жастин Чендлерга қарши жанг учун тайёрлигини билдирди. Аммо, Жастиннинг ўзининг режалари қандай?


Жастин "The Highlight" Гэтжи

Жастиннинг титул учун имкониятлари Чендлерга қараганда яхшироқ. У ҳозирда UFC рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб, Дастин Порье билан жанг қилиш учун асосий номзодлардан биридек қаралмоқда. Лекин, бир жиҳатни унутмаслик керак - Гэтжининг сўнгги жанги Хабиб Нурмагомедовга учралган мағлубият ҳисобланади. Сўнгги жанги мағлубият бўлган спортчининг титул учун октагонга кўтарилиши бироз мантиқсиздек кўринади. Аммо, рейтинг нуқтаи назаридан қаралса, Гэтжининг бунга ҳаққи бор. Чарльз Оливейранинг ўртада титул бўлмаса жанг қилмаслигини ҳисобга олсак, бразилиялик Гэтжи билан жангга ҳам рози бўлмайди.

Юқорида айтилган Чендлерга қарши эҳтимолий жанг кўп масалаларга ечим бўлиши мумкин: Агарда, Чендлер Гэтжини мағлуб қилса, у титул учун жангга тўла ҳақли эканлигини исботлайди. Ўз навбатида, бу жангни Гэтжи ўз фойдасига ҳал қилса, Хабиб Нурмагомедовга учралган мағлубият ўрни тўла ёпилиб, титул учун асосий номзодга айланади. Аммо, қолган жангчилар каби Гэтжининг ҳам Чендлерга бўлган муносабати салбий. Гэтжи енгил вазндаги ушбу тартибсизликда айнан Чендлер ва Дана Уайтни айблади:

"Буларнинг барчасига Дана айбдор. У Хабиб билан жангимга Чендлерни ўринбосар қилиб қўйди. У қўпол қилиб айтганда, Тони Фергюсон ва Дастин Порьега ўрта бармоғини кўрсатди. Буларни барчаси октябрь ойида бошланганди. Бу ушбу вазндаги ҳар бир жангчининг устидан кулиш эди. Айнан шу сабабли ҳам Порье Чендлер билан жанг қилишни хоҳламаяпти" 


Ростдан ҳам вазият жуда чигал. Жастиннинг бу норозилигида ҳам асослар бор. Бу ердаги ҳар бир жангчи йиллар давомида UFCда меҳнат қилиб келишмоқда ва UFC қандайдир "келгинди"га уларга қараганда кўпроқ эътибор бераётгани йигитларга ёқмаяпти.


Чарльз Оливейра

Сезганингиздек, жангчилар кетма-кетлиги билан бирга уларнинг титул учун жанг қилиш имкониятлари ҳам ошиб бормоқда. Навбат Чарльз Оливейрага.

Чарльз Оливейрани Тони Фергюсонга қарши жангидан олдин деярли ҳеч ким юқори баҳоламаётганди. Қайсидир маънода, битта жанг орқали Оливейра "катта" жангчига айланиб қолди. Лекин, унинг статистикаси шу пайтгача ҳам ажойиб бўлган. Чарльз 2017 йилдан бери мағлуб бўлмайди, ўзининг 14 жангини айнан "сабмишн" билан муддатдан олдин тугатган, кетма-кет саккизта ғалабали серия.

Чарльз Оливейра ҳақли равишда титул учун даъвогарлик қилмоқда. Дана Уайт ҳам Чарльзнинг титул учун жанг қилишига тўла ҳақли эканлигини таъкидлаб ўтган эди. Юқорида қайд этганимиздек, Оливейранинг ягона мақсади титул учун жанг қилиш. Шу сабабли у Чендлер билан жангга рад жавобини берди, Гэтжига қарши титулсиз жанг берилса, уни ҳам рад этиши муқаррар. Албатта, Оливейра учун бу вариантлар мағлуб бўлса ҳаммасидан айриладиган, ғолиб бўлса ҳам ҳеч нарсага эришилмайдиган жанглардир. Оливейранинг ўзи Хабиб ёки Порьега қарши жанг қилиш истагида. Аммо, Хабиб отасининг руҳи билан қасам ичганлигини ва у қайтмаслигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Кейин эса у қуйидаги фикрни билдириб ўтди:

"Ҳозир ўтказилиши шарт бўлган биргина жанг бор. Бу Порье ва Оливейра жанги!" 

Мантиқий қарор. Ҳар ҳолда, қолган вариантлардан кўра мантиқийроқ. Бунга Дастин Порье қандай реакция билдиради? Унинг режалари қандай?


Дастин “The Diamond” Порье

UFC 257да Конор Макгрегорни нокаутга учратган Дастин ҳозирда фаолиятининг энг юқори босқичида турибди. Шу билан бирга, энг баланд чўққига чиқиш учун биргина қадам қўйиш кифоя. Чемпионлик учун имконияти энг катта жангчи ҳам айнан Дастин Порье. Унинг олдида бир неча вариантлар бор. Сезганингиздек, Чендлер бу рўйхатдан биринчи бўлиб тушиб қолади. Гэтжини эса Дастин мағлуб қилиб бўлган, аммо бу жанг ўтказилиш эҳтимоли кичик бўлсада бор. Сабаби, рейтинг нуқтаи назаридан улар бир-бири билан ёнма-ён кетишмоқда. Шунда Дастинда биргина йўл, яъни Оливейра қоладими? Йўқ! Дастин олдида танлаш жуда қийин бўлган икки йўл бор. Бири титул учун юқоридаги йигитлар билан жанг қилиш, иккинчиси эса Конор Макгрегор билан трилогия.


Дастин Порье том маънода икки ўт орасида қолган. Бир томонда UFC енгил вазн чемпионлик тожи, иккинчи томонда эса Дастиннинг аввал тушига ҳам кирмаган пул! Қийин танлов. “Олмос” шундоқ ҳам Конорга қарши иккинчи жангдан фаолиятидаги энг катта гонорарни олди. Аммо, бу жангга Дастин андердог мақомида келган эди, драманинг учинчи қисмида эса Порье фаворит сифатида октагонга кўтарилади ва фантастик суммани ўзиники қилиб олиши мумкин. Конор аллақачон ижтимоий тармоқларда учинчи жанг тарғиботини бошлаб юборган. Дастиннинг ўзи эса бу жанг ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Конор билан трилогия бўлиши ҳақиқатга яқин. У мени нокаут қилди, мен уни нокаутга учратдим. Бу қарама-қаршилик яна чўзилади" 


Шу билан бирга, куни кеча Дастин Порье твиттер орқали Конор билан бўладиган жангига яна бир бора ишора қилди.

"Биз албатта учинчи марта учрашамиз!", -деб ёзади Дастин Порье. Аммо, бу унинг кейинги жанги бўлиш-бўлмаслиги номаълум. Чарлез Оливейра бу ишорага дархол жавоб қайтарди:

"Хўш... Шунда сен мен билан 155 фунтда чемпионлик учун жанг қилмайдиган бўлдингми? Мен унда ким билан камар учун жанг қиламан?", - деб ёзади бразилиялик жангчи.


Аммо, бу жанг ўтказилиши спорт тамойилларига зид. Биринчидан, Дастин билан чемпионлик учун жанг қилиши керак бўлган бир неча жангчилар эшик қоқиб туришибди. Иккинчидан эса, агар бу жанг чемпионлик учун ўтказилса (шундай миш-мишлар ҳам юрибди), бу ҳам спортчилар, ҳам омма орасида кучли норозиликни келтириб чиқаради. UFC эса бу жангдан ҳар доимгидек манфаатдор, ахир бир тарафда pay-per-view лар қироли Конор турибди. Конор - Порье трилогиясидан мисли кўрилмаган даромад тушиши тайин. Pay-per-view'лар савдоси ҳам бир қанча рекордларни уриб ташлаши турган гап. Лекин, Дастин Порье ва UFC ҳали бирор расмий қарорга келишгани йўқ.

Шундай қилиб, энг ҳақиқатга яқин жанг Дастин Порье ва Чарльз Оливейра ўртасидаги титул жанги бўлмоқда, Чендлер ва Гэтжи эса ўзаро орани очиқ қилиб олишлари мумкин. Шу билан бирга, Порье ва Конор жангининг ҳам ўтказилиши муқаррар.

Мақола аввалида яна икки жангчи ушбу режаларнинг бир қисми бўлиши мумкин дейилганда айнан Конор Макгрегор ва ҳали расман камарини топшириб улгурмаган Хабиб Нурмагомедов назарда тутилганди. Хабиб ва Конор кун келиб, енгил вазн тоифаси режаларига кирмайди дейишганда, бирор бир мухлис балки ишонмаган бўларди. Аммо бу тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда. Хабибнинг UFC 257дан сўнг "мен мазза қилмадим" дегандек кайфияти ортидан унинг қайтмаслиги ойдинлашиб бормоқда, шу билан бирга, бирор бир расмий маълумот ҳам йўқ.


Дана Уайт ҳам, UFC ҳам сукунатда. Саволлар кўп, жавоблар йўқ. Аммо, ишонтириб айтамизки, бу катта бир бўрон олдидан бўладиган сукунат. Тез орада булутлар тарқай бошлайди ва мухлислар янги номларни, янги чемпионларни кашф этишда давом этишади. Шуниси аниқки, барчаси энди бошланмоқда…

Сизнингча ушбу вазн тоифаси келажаги нима бўлади? Кимни янги чемпион сифатида кўрмоқдасиз?


Жалолхон тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
06 фев 17:06:40
Mironsho Jabborov
Diamond brazilyalik bn kamar un jang qilsn. Olmos narxi baland bolib yana qimatlashgandan keyin proper twelve kotargan aka bn trilogiya. :))) nma deysila
+1   
06 фев 13:12:51
Mirzaev Sanjar
Xabib Nurmagomedovni davri utdi. Amerkalik Dastin Pore chempion buliwi k.k.
+1   
06 фев 13:11:34
Mirzaev Sanjar
Dastin Pore chempion buliwi kerak deb uylayman. U hozir yuqori chuqqida.
+1   
06 фев 12:55:27
CHELSEA2211
Oliveyrani yuqori boxolayapman... Lekin Pore va Konor 3 jang bölishi kerak...
+1   
06 фев 12:43:17
kasimovv__M
Xabibdan keyin Dastin Porie chempionlikga loyiqroq
+1   
06 фев 12:01:44
Jonny
Menga bu sportchilar orasidan Gedji yoqadi. Va uni bolajak chempion sifatida kormoqdaman. Lekin kengroq fikrlasa haqiqatdan ham 4tala jangchi ham chempionlik uchun loyiqdirlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг