UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди 0 18:52Ўзбекистон гандбол федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўлди 0 18:25Двалишвили Умар сабаб UFC базасига кира олмаганидан шикоят қилди 0 18:01Дюбуа Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 17:38"Навбаҳор"га икки бразилиялик ҳимоячи келмоқда 0 17:17"Болалигимда одамларга ёрдам беришни истардим, энди эса пул учун уларни дўппослаяпман" - Жон Жонс 0 16:52Магнус Карлсен жаҳон чемпионатидаги энг кучли беш рақиби ҳақида гапирди: улар қаторида Нодирбек Абдусатторов ҳам бор 0 16:24Арман Царукян: "Махачев яхши зарбадан сўнг жанг режасини унутиб юборади" 0 16:01Моуриньо Португалияда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди 0 15:39Усик ва Фьюри WBC томонидан тиббий дисквалификация олди 0 15:17Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди 0 14:54Эдди Хирн Тайсон Фьюрининг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди 0 14:29МЮ ТОП ҳужумчи билан музокараларни бошлади 0 14:08"Ҳумо" "Алмати"га қарши илк ўйинда овертаймда ғалабани илиб кетди 0 13:47Россиялик блогер ўзбекистонлик проф боксчиларнинг катта жанглардаги муваффақиятсизлиги ҳақида гапирди 2

26 окт 20:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Ислам Махачев кейинги жангини кимга қарши ўтказиши керак?

Теглар :  Ислам Махачев
Ислам UFC'да икки карра чемпион бўлишни орзу қилади.

Абу-Дабида UFC 294 турнири асосий баҳсда Ислам Махачев ярим раундда Алекс Волкановскийни нокаутга учратди ва енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Волкановскийнинг мағлубияти ваниҳоят трилогия ҳақидаги барча умидларни йўққа чиқарди.


Ҳозир эса Махачевнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши ҳақида гаплашамиз

Оливейра чемпионлик учун энг яхши давогар. Айнан у Абу-Дабидаги турнирнинг асосий баҳсида Махачев билан учрашиши керак эди. Аммо жароҳат олди: жангдан 12 кун олдин Оливейра спарринг пайтида қошидан даҳшатли жароҳат олди ва турнирни тарк этди.

Бой берилган имкониятга қарамай, Оливейра дивизиондаги бошқа жангчиларга қараганда камарга яқинроқ: у ҳали ҳам енгил вазннинг энг яхшилари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди, P4P рейтингининг кучли 5 лигида қолмоқда. Июнь ойида у саккизта ғалабали cерияга эга бўлган Бенеил Дариушни ишончли тарзда мағлуб этди.

Бу йўлда унга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ягона нарса - бу промоушеннинг Чарльзга сабоқ бериб қўйиш истаги бўлиши мумкин. Чунки йилнинг энг кутилган жангларидан бири ўтиб кетишида Оливейранинг айби бор.

Яқинда ўрта вазн тоифасидаги Дрикус ду Плесси ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолди, у Сиднейдаги турнирда тикланишга улгурмагани учун Исраэль Адесанья билан чемпионлик жангидан бош тортди. UFC президенти Дана Уайт тўғридан-тўғри у иккинчи имкониятни жуда узоқ вақт кутиши кераклигини айтди.

Аммо Оливейра чемпионлик учун биринчи даражали даъвогар эканлигига ишончи комил: «Мен биринчи рақамли даъвогарман ва рейтингда ўзимдан пастдагиларнинг барчасини мағлуб этдим. Ким чемпионлик учун курашади? Албатта бу мен». Дана Уайт бу фикрга қўшилаётгандек ва уни Махачев билан реванш жангида кўрмоқчи.

Оливейра жангга чиқа олмаслиги маълум бўлган куни UFC идорасидан биринчи бўлиб Гетжига қўнғироқ қилинган – Махачевнинг сўзларига кўра, Жастин вазн ташлашдан қўрқиб, жангни қабул қилмаган. Лекин бу ягона сабаб эмас. Гетжи ўзини камар учун асосий даъвогарлардан бири деб ҳисоблайди ва қисқа вақт ичида жангга рози бўлиб таваккал қилишни ва чемпионлик учун ўйиндан чиқишни истамайди.

Бу мантиқан тўғри: Гетжи енгил вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, у икки жангдан иборат ғалабали церийани давом эттирмоқда ва Дастин Порьега қарши баҳсдаги нокаути унга жуда катта фойдага ишлади. У BMF камарига эга эканлигини унутманг - агар жангчида битта камар бўлса, чемпионлик баҳсини талаб қилиш анча осон.

Гетжи ҳали Махачев билан учрашмаган. Ислам реваншдан кўра ўз  резюмесига янги номлар қўшишдан кўпроқ манфаатдор эканини бир неча бор айтган. Шу билан бирга, Гетжи промоушеннинг энг ажойиб жангчиларидан бири бўлиб қолмоқда - 12 та жанг, 12 та бонус! Махачевнинг ўзи Гетжига чемпионлик имкониятини беришга шошилмаяпти.

Махачев узоқ вақтдан бери яна бир вазн тоифасида чемпионликни орзу қилган. Унинг сўзларига кўра, икки карра чемпионлик аралаш яккакурашлар тарихида мустаҳкам ўрин олиш демакдир. Декабрь ойидаги UFC 296 турнирида Леон Эдвардс ярим ўрта вазн чемпионлиги учун Колби Ковингтонга қарши жанг қилади - бу тўқнашув ғолиби Махачевнинг навбатдаги рақибига айланиши мумкин.

Нафақат Исламнинг ўзи бошқа вазнга ўтишга қизиқади, балки, рақиб Ковингтон ҳам шуни хоҳлайди. У ҳар қандай вазиятда Махачевнинг жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилади ва уни вазн оширишга фаол ундайди. Колби Леон билан тўқнашувдан бир неча ой ўтгач Махачев билан жанг қилишига ваъда берди: «Бу катта жанг. Назаримда, мухлислар бу баҳсни кўришни хоҳлашади».

UFC раҳбарияти бу фикрга қарши чиқиши мумкин - Махачев ва бошқа дивизион йигитлари ўртасидаги иккита жанг енгил вазн тоифасини тўхтатиб қўяди. Махачевнинг ўзи эса икки карра чемпионлик учун курашишига ишонмоқда: «Менинг орзуим - иккинчи камар учун жанг. Бу жангда чемпионни мағлуб этишимга чин дилдан ишонаман.

Бу яхши жанг бўларди. Менга уларни мағлуб этиш осон бўлади, деёлмайман. Бу катта йигитларга қарши қийин жанглар дегани. Лекин мен ғалаба қозонишимга ишонаман. Бошқа дивизиондаги Волкановскийга имконият бердим. Шунинг учун улар менга ҳам имконият беришлари керак».


Хорижий сайтлар асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг