UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0 17:03Онадан сўккан мураббий клубдан ҳайдалди 0

07 июл 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тавсия қиламиз. Қозоқ Шавкат Раҳмонов - мукаммал UFC юлдузи!

Шавкат Раҳмонов жангдан бош тортмайди, ҳаммани кетма-кет енгади.

16 сентябрь куни Лас-Вегасда навбатдаги UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади ва унда асосий баҳс Алекса Грассо ҳамда Валентина Шевченко ўртасида кечади. Ундан аввалги жангда эса қозоғистонлик мағлубият нималигини билмай келаётган Шавкат Раҳмонов америкалик Келвин Гастелумга қaрши октагонга чиқади.

Раҳмонов  ярим ўрта вазн тоифасидаги қора от ва табиийки, дивизионнинг амалдаги чемпиони Леон Эдвардс учун жиддий хавф туғдиради. Шавкат UFC'даги дебютини 2020 йил 24 октябрда ўтказди. У 12:0 ҳисобидаги рекорд ва М-1 Global чемпиони сифатида биринчи лигага чиқди. Уч йил ичида Раҳмонов беш марта ғалаба қозониб, рейтингда юқорилади ва айни пайтда олтинчи поғонани эгаллаган ҳолда кучли бешликка яқин турибди.

Ярим ўрта вазн ҳақида гапирадиган бўлсак, кўплаб аралаш яккакураш усталари мухлислари Хамзат Чимаев номини дарҳол эслашади. BORZ UFC'га бўрон каби бостириб кирди ва ҳаммани ва ҳамма нарсани йиртиб ташлашга тайёр эди. Аммо кейин узоқ вақт тўхтаб қолди. Чимаев ташкилотдаги фаолиятининг бошидаги ҳақиқий жангчидан кўра кўпроқ интернет жангчисига айланди.

Шавкат эса Хамзатнинг мутлақо акси. Қозоғистонлик MMAчи барча жангларни қабул қилади, ижтимоий тармоқларда жуда камтар. Шу билан бирга, Раҳмонов нафақат мунтазам равишда жанг ўтказади, балки ғалаба қозонади ва буни ёрқин тарзда амалга оширади. Шавкат икки мартагина UFC бонусисиз қолган.

Яна иккита жангда Раҳмоновнинг рақиблари вазн тоифасига кирмаган бўлса-да, Шавкат бу баҳслардан ҳам бош тортмади: у оралиқ вазнда жанг қилди. Боз устига, у ҳеч бир жангини ҳакамлар қароригача қолдирмаган: Раҳмонов UFC'даги барча ғалабаларини муддатидан аввал қўлга киритган.

Мана шундай статистик маълумотлар ва мана шундай ёрқин жанглар билан Дана Уайт ва мачтмейкерлар яна Шавкатга кучли 5 таликдан бўлмаган рақибни танладилар. Ва аниқроғи, умуман рейтингда йўқ жангчини. Гарчи Келвин Гастелум кўп нарсаларни бошдан кечирган жангчи бўлса-да... У Шавкатдан етти йил олдин ярим ўрта вазн тоифаси билан UFC'да дебют қилган. Исраэль Адесаньяга қарши ўрта вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик жангигача борган. Бу унинг фаолиятидаги энг оғир тўқнашувлардан бири эди. Келвин шундан сўнг охирги етти жангининг бештасида мағлубиятга учради ва бунинг натижасида америкалик яна яримўрта вазнга қайтишга қарор қилди.

Гастелумни янги - эски дивизионда кутиб олиш Шавкат Раҳмоновнинг чекига тушди. Ҳа, Раҳмонов кучли 5 таликдан бири билан жанг қилишга ҳақли эди, лекин вазият Шавкат фойдасига эмас эди. Гильберт Бёрнс жароҳат олди, Хамзат Чимаев тушунарсиз вазиятда, Колби Ковингтон Леон Эдвардс билан чемпионлик жангини кутмоқда, Бёрнсни мағлуб этган Белал Муҳаммад эса воқеалар ривожини шунчаки кузатиш билан банд ва чемпионлик учун ҳам умид қилмоқда.

Шу туфайли Шавкат яна пастга қарашга мажбур бўлди, бу сафар ҳатто рейтингдан ҳам пастроққа. Эҳтимол, бу у қадар ҳам ёмон эмасдир. Гастелум - UFC'да ҳақиқатан ҳам машҳур ва таниқли жангчи. Унинг устидан қозонилган ғалаба ва агар у ҳам ёрқин, шунингдек, муддатидан олдин бўлса, Раҳмоновга кучли 5 талик вакиллари билан жанг олиб беради. Балки, юқори 5 ликдан жой эгаллаши ҳам мумкин. Шунда рақибларга Раҳмоновдан қочиш ва уни сезмай қолиш қийинроқ бўлади: Шавкат чемпионлик жанги сари қатъий ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг