UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

27 апр 08:07
Янгиликлар

Гимнастика

Тахмина Икромовада олтин. Бадиий гимнастикачиларимиз Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида дастлабки медалларни қўлга киритишди

Кеча пойтахтимиз мезбонлигидаги бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичининг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди.

Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иккита медалга эга чиқишди. Яккалик баҳсларида кураш олиб борган етакчи гимнастикачимиз Тахмина Икромова кутилганидек, мусобақа ғолибига айланди.

Мумтоз Исҳоқзода, Эвелине Атальянц, Амалия Мамедова, Иродахон Содиқова, Адель Файзуллина ҳамда Мафтуна Зоировадан иборат жамоамиз эса гуруҳ машқларида иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медалга эга чиқди.

Яккалик машқлари:

Олтин: Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 112. 25

Кумуш: Дарья Варфоломеева (Германия) - 112. 25

Бронза: Лилиана Левинска (Польша) - 108. 30.

Гуруҳ машқлари: 

Олтин: Польша - 47. 90

Кумуш: Ўзбекистон - 47. 40

Бронза: Хитой - 46. 60.

Суратлар муаллифи: Камила Ҳасанова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг