UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

31 мар 14:31
Янгиликлар

Дзюдо

Тбилиси Гран-Приси. Уччала дзюдочимиз ҳам ғалаба билан бошлади

Теглар :  ДзюдоГран-При
Хабар берганимиздек, Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг бугун сўнгги учинчи кунги баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар дзюдочиси Тбилиси Гран-Приси медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқмоқда. 

Қувонарлиси, уччала юртдошимиз ҳам ўз иштирокларини ғалаба билан бошлашди. -90 кг вазн тоифасида бир йўла икки вакилимиз - Яҳё Имомов ва Давлат Бобонов юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Имомов илк даврада қозоғистонлик Серик Салменовни, Бобонов эса грузиялик Ушанги Маргианини мағлубиятга учратди. 

-100 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Муҳаммадкарим Хуррамов ҳам биринчи даврадан баҳсларга киришди. У биринчи босқичда ҳиндистонлик Автар Сингхдан устун келди. 

Дзюдочиларимизнинг 2-даврадаги рақиблари:

-90 кг вазн тоифаси

Яҳё Имомов - Алтанбагана Гантугла (Мўғулистон)

Давлат Бобонов - Пётр Кучера (Польша)


-100 кг вазн тоифаси

Муҳаммадкарим Хуррамов - Хангал Одбаатар (Мўғулистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 мар 15:11:29
asomiddin qayumov
Мухаммадкарим Хуррамов Шерободлик полвонимизни омадини берсин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг