UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Волкановски Топуриянинг кучсиз томонини айтди 0 18:39"Адолатли бўлиш керак". Сехудо UFC’ни Царукян - Топурия жангини ташкил қилишга чақирди 0 18:17"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи 0 17:51"У даъвогар бўлишга арзийди". Волкановски кимни кейинги рақиб сифатида кўришини айтди 0 17:25Топурия қайси спортчига ўхшашни исташини айтди. Бу Роналду эмас 0 17:01Ислам Махачев фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:39Файзуллаев бўйича "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи 0 16:17Менежер Топуриянинг кейинги рақибини очиқлади. Бу Пимблетт эмас 0 15:53Царукян: "Топурия Оливейрани нокаут қилишини олдиндан билган" 0 15:28Эдди Хирн Жошуанинг қачон рингга қайтишини айтди 0 15:07Расман: Достон Бозоров чемпионлик камарини вакант қолдирди. Титулнинг янги эгаси Тошкентда аниқланади (ПОСТЕР) 1 15:03Футбол. Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади 0 14:41WBA танқидлар ортидан Жейк Полни рейтингдан чиқариб юбориши мумкин 0 14:20"Мен кутишни хоҳламайман". Ислам Махачев навбатдаги жанги борасида фикр билдирди 0 13:59Қозоғистон ўз мезбонлигидаги Жаҳон кубогидан кейин медаллар жамғариш рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди, биз ҳамон пешқадаммиз! 0

22 янв 13:30
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Теннис. Мария Шарапова ва Оқгул Омонмуродовани нима боғлаб туради? (ТОП10)

Ўзбекистонлик теннисчи юлдузи Оқгул Омонмуродова бир кўрсаткич бўйича бугунги кунда дунёда иккинчи ўринда турар экан.

Қандай кўрсаткич дейсизми? Ҳамюртимиз теннисчи қизлар ичида дунёда бўйи баландлардан бири ҳисобланади. Эътиборингизга дунёнинг бўйи баланд бўлган 10 нафар теннисчиси ҳақидаги мақоламизни тақдим этамиз.


10. Хелена Сукова

 

Баландлиги: 188 сантиметр

Туғилган санаси: 1965 йил, 23 февраль (Прага, Чехословакия)

Оғирлиги: 68 кг

Фаолияти: 1983-1998 йиллар

Ютуқлари: "Катта Дубулға" мусобақаларида 9 марта жуфтликда ва 5 маротаба микстда (аралаш жуфтликда) ғолиб бўлган. 1988 ва 1996 йилларда Олимпия ўйинларининг финалчиси. Ғолиб чиққан ва мағлубиятга учраган учрашувлари жуфтлик бўйича 752-220 (80,8%) ғалаба ва мағлубият. Ушбу кўрсатгич жуфтликда рекорд ҳисобланади. Жуфтликда дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 4


9. Брендан Шульц Маккарти.



Баландлиги: 188 сантиметр

Туғилган санаси: 1970 йил, 28 декабрь (Хаарлем, Голландия)

Оғирлиги: 71 кг

Фаолияти: 1986-2008

Ютуқлари: "US Open-1995" финалчиси. Яккаликда 7 маротаба WТА мусобақасида ғолиб, жуфтликда эса 9 маротаба ғалаба қозонган.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 9



8. Жоcелин Рай



Баландлиги: 188 сантиметр

Туғилган санаси:  1991 йил, 20 февраль (Шотландия)

Оғирлиги: 59 кг

Фаолияти: 2009 йилда бошлаган.

Ютуқлари: Яккаликда бир маротаба ITD турнирининг ва жуфтликларда 11 та турнирда ғолиб бўлган. "Ҳамдўстлик ўйинлари-2011" (Деҳли) чемпиони.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 209



7.Мария Шарапова.



Баландлиги: 188 сантиметр

Туғилган санаси: 1987 йил, 19 апрель (Няган, Россия)

Оғирлиги: 59 кг

Фаолияти: 2001 йилда бошлаган.

Ютуқлари: 2012 йилги Олимпия ўйинларининг кумуш медаль совриндор, "Катта Дубулға" мусобақаларининг беш карра ғолибаси. Яккаликда WТА мусобақаларида 29 марта, жуфтликда 4 марта бош совринга эга чиққан. 2004 йилги WТА якуний мусобақа ғолибаси.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 1



6.Саманта Кроуфорд



Баландлиги: 188 сантиметр

Туғилган санаси: 1995 йил, 18 февраль, (Жордия, АҚШ)

Оғирлиги: 77кг

Ютуқлари: Яккаликда 1 ITF турнири ва жуфтликда 5 та ITF турнирлари ғолибаси. АҚШда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасида "US Open-2012" турнири ғолибаси бўлган.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 98




5. Наима Броди



Баландлиги:
189 сантиметр

Туғилган жойи: 1990 йил, 28 феврал, (Стоcкпорт, Буюк Британия)

Оғирлиги: 74кг

Фаолияти: 2006 йилда бошлаган.

Ютуқлари: Яккаликда ITF мусобақаларида 8 маротаба, жуфтликда эса 5 маротаба зафар қучган.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 116




4.Элена Бовина



Баландлиги:
189 сантиметр

Туғилган санаси: 1983 йил, 10 март (Москва, Россия)

Оғирлиги: 72 кг

Фаолияти: 1998йилда бошлаган.

Ютуқлари: Микстда Австралия Очиқ чемпионати-2004 ғолибаси ва "Роллан Гаррос-2002" финалчиси ҳисобланади. Яккаликда 3 та WТА мусобақасининг ғолибаси ва жуфтликда 2та турнир ғолибаси.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 14




3.Линдсай Девенпорт



Баландлиги:
189 сантиметр

Туғилган санаси: 1976 йил, 8 июнь (Калифорния, АҚШ)

Оғирлиги: 80 кг

Фаолияти: 1993-2010

Ютуқлари: 1996 йилда Олимпиада чемпиони бўлган. Ҳам яккаликда ҳам жуфтликда 3 мартадан "Катта Дубулға" турнирлари ғолибаси. Ундан ташқари яккаликда 48 та WТА мусобақалари ғолибаси, жуфтликда 30 марта WТА мусобақаларида зафар қучган.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 1




2.Оқгул Омонмуродова



Баландлиги:
190 сантиметр

Туғилган жойи: 1984 йил 23 июнь, (Тошкент, Ўзбекистон)

Оғирлиги: 74 кг

Фаолияти: 2000 йилда бошлаган

Ютуқлари: Жуфтликда иккита WТА турнирининг ғолибаси ва яккаликда иккита WТА турнирининг финалчиси.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 36

Қўшимча: 2017 йилнинг 21 февраль куни Москва шаҳрида Оқгул Омонмуродова ва германиялик Анна Зажа ўртасида ўтказилган мусобақанинг биринчи даврасида (соврин жамғармаси 25 минг доллар) аёллар ўртасида энг узоқ давом этган тай-брек 22:20 ҳисобида рекорд ўрнатилди. Ушбу тай-брекда Оқгул ғалабага эришган. Ўйин 3 соату 21 дақиқа давом этди. Аммо якунда ғалаба немис теннисчисига насиб этди. 6: 4, 6: 7 (20), 7:6 (4).




1.Ева Хрдинова



Баландлиги:
191 сантиметр

Туғилган санаси: 1984 йил 15 июнь, (Плзен, Чехословакия)

Оғирлиги: 81 кг

Фаолияти: 2004 йилда бошлаган.

Ютуқлари: Яккаликда 3 та ITF мусобақаси ғолиби ва жуфтликда эса 18 та. Жуфтликда 3 та WТА турнирлариининг ғолибаси.

Рейтингдаги энг юқори ўрни: 55


Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
22 янв 16:41:09
Prince
Sharapova Katta dubulg'ani 5 marta yutgan!
   
22 янв 17:34:37
Husniddin Mirzaliyev
Prince фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sharapova Katta dubulg'ani 5 marta yutgan!
Uzr tehnik nosozlik :)
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг