UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

13 фев 14:27
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Теннис. Уч кун давом этиб, "Гиннеслар рекорди" китобига киритилган ўйин ҳақида биласизми?

Бугун эътиборингизга тарихда энг узок давом этган ва шу орқали "Гиннес рекордлари" китобига киритилган теннис учрашуви ҳақида малумот беришга қарор қилдик.

Ушбу ўйин 2010 йилнинг 22 июнида бошланиб, уч кун давом этади ва 24 июнь куни ўз ниҳоясига етади. Учрашув "Катта Дубулға" турнирлари сафига кирувчи "Уимблдон" баҳсларининг биринчи даврасига тўғри келади. Ўйин ўша вақтда дунё рейтингининг 19-ракеткаси ҳисобланган америкалик Жон Иснер ҳамда 148-ўринда бораётган Франциялик Николя Маю ўртасида кечади. Мазкур ўйин 11 соат 5 дақиқа давом этган. Ушбу учрашувда АҚШ вакили (гигант 208см бўйга эга) Жон Изнер 6/4, 3/6, 6/7(7), 7/6(3), 70:68 ҳисобида ғалаба қозонади. Учрашувнинг илк куни теннисчилар 4 та сетни ўтказишади. Кун ботгани туфайли баҳс 23 июнга қолдирилади. Бешинчи сетнинг тай-брэкида ҳисоб 59:59 кўринишига келган бир вақтда учрашув учинчи кунга қолдирилади.

Учрашувнинг учинчи куни ўйинни томоша қилиш учун Буюк Британия қироличаси Елезаветта II стадионга ташриф буюради. Бу баҳсгача "Уимблдон" баҳсларига қиролича фақатгина 1957 ва 1977 йилларда келганди холос.

Ўйинда томонлар 168 та геймда ўз тўп оширишини ютиб олишга муваффақ бўлишган. Рақиблар умумий 980 та очко ютиб олишади. Ушбу баҳсда атиги 3та брейк-поинт амалга оширилади. Бундан ташқари теннисчилар рекорд даражадаги эйсларни амалга оширишади: Иснер 113, Маю 103 марта.


Ўйин якунланганидан сўнг икки ҳафта ўтиб Иснер ҳамда Маю машҳур телеканалларидан бири ESPN томонидан энг ҳайратланарли рекорд соҳиблари сифатида мукофотларга эга чиқишади.

Беллашув ҳақида "BBC спорт" телеканали бошловчиси Том Фордайс шундай ёзади:

Бешинчи сетда ҳисоб 10:10 бўлганида мухлисларнинг қошлари чимирила бошлади. Ҳисоб 20:20 га етганида мухлислар энг оммабоп спорт тури ҳисобланган футбол ҳақида гаплашишни бас қилишиб, "Ростанми?" деган саволлар янграй бошлади. 30:30 га етганда мухлислар марказий кортларни тарк эта бошлашди (маълумот учун мазкур баҳс 18-рақамли кортда ўтказилган) ва кимнинг елкасига чиқиб олиб ушбу учрашувни томоша қилсам экан деган саволлар эшитила бошлади. Кортдаги 782 жой бешинчи сет бошланганидан 3 соат ўтиб лиқ тўлди.

Ҳисоб 33:32 га етганида Иснерда иккита матчбол юзага келади,аммо тиришқоқ Маю бу матчболларни йўққа чиқарганда Иснер кортга қулайди ва ташкилотчилардан унга банан обкелишларини сўрайди (аслида ичида онажон деб юборган бўлса ажабмас).


Ҳисоб 40:40 га етганида ҳайрат ўрнини кулгу эгаллай бошлади. 47:47 бўлган пайт ташкилотчилар ўйинчиларнинг соғлиғи ҳақида қайғура бошлашди. Иснернинг аҳволи аянчли кўринарди. Бироқ, у мардонавор кураш олиб боришда давом этарди. Маю кортда ўзини жуда эркин тутарди. Орқа чизиқда у ёқдан бу ёққа тинимсиз ҳаракат қилар, аммо бу шунчаки рақибга руҳий босим ўтказиш эди, аслида у ҳам ҳолдан тойганди.

Орадан олти соат ўтгач, камина мухлислар ҳақида қайғура бошладим. Учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Муҳаммад Лаяни 6 соат бир жойда қимирламай учрашувни бошқарди. Тасанно!

Қайсидир меҳмонхонада бир инсон бу учрашувни мириқиб томоша қилиб ўтиргандир. Бу албатта голландиялик Тиме Де Беккердир. Чунки, айнан у Иснер ҳамда Маю жуфтлиги ғолиби билан эртасига кортга чиқиши лозим эди. Тиме Де Беккер 23 июнь куни беш сетлик баҳсда Колумбия вакили Сантиаго Ҳилардо устидан 4 соату 6 дақиқа давом этган беллашувда 6:7(4); 6:4; 6:3; 5:7; 16:14 ҳисобларида ғалабага эришганди.


Бешинчи сет 70:68 ҳисобида Иснернинг ғалабаси билан якунланди. Ҳал қилувчи сетнинг ўзи 8 соат 11 дақиқа давом этди.

Учрашувнинг эртасига голландиялик Тиме Де Беккер Жон Иснерни 1 соат 14 дақиқа ичида 6/0, 6/3, 6/2 ҳисобларида осонликча таслим этди. Америкалик теннисчи бирорта ҳам эйс зарбасини амалга оширолмади. Гарчи, бир кун олдин якунига етган баҳсда рекорд даражасида 113 та эйсни амалга оширган бўлсада...

Шундай қилиб, 2010 йилнинг 22-23-24-июнь кунлари ўтказилган "Уимблдон" турнирининг биринчи давра учрашуви Жон Иснер(АҚШ) - Николя Маю(Франция) ўртасидаги учрашув 11 соат 5 дақиқа давом этиб, ҳозирги кунгача теннис тарихидаги энг узоқ вақт давом этган учрашув сифатида "Гиннеслар рекордлари" китобидан ўрин эгаллади.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Хусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
13 фев 21:38:55
Jakhongir
Xusniddin aka rahmat.
+1   
13 фев 17:14:18
OLAMSPORT
Лайк!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг