UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0

31 авг 18:20
Янгиликлар

Теннис

Теннисчиларимиз Алмати турниридаги иштирокларини якунлашди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида хотин-қиз теннисчилар ўртасида теннис бўйича нуфузли турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу Almaty Cup 2016 мусобақасининг асосий тўрида тўрт нафар теннисчимиз иштирок этаётганди. Лекин улардан ҳеч бири чорак финалга етиб кела олмади.

Чорак финал чиптаси учун кортга чиққан вакиламиз Арина Фольц турнирнинг биринчи ракеткаси россиялик Анна Калинскаяга 0:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Полина Меренкова эса яна бир россиялик теннисчи Вероника Кудерметовага қарши учрашувни якунига етказа олмади. Биринчи сетда 1:6 ҳисобида ютқазган ҳамюртимиз баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова илк босқичда россиялик Анна Блинковага йўлни бўшатиб берганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг