UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

04 май 11:13
Янгиликлар

Шахмат

TePe Sigeman 2026. Магнус билан дуранг ўйнаган Абдусатторов пешқадамигини сақлаб қолди, аммо

Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли TePe Sigeman 2026 турнирида 3-тур партиялари ортда қолди.

Мусобақада саккиз гроссмейстер бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов ҳамда жаҳон рейтинги етакчиси норвегиялик Магнус Карлсен ҳам бор. Мусобақанинг 3-турида Абдусатторов қора доналарда айнан Магнус Карлсен билан ҳисоб-китоб қилди. Мос равишда 98,8 ва 98,7 фоиз кўринишида аниқлик билан ҳаракат қилган гроссмейстерлар якунда муросага келишди. 

Ушбу дурангдан кейин Нодирбек Абдусатторов 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлигини сақлаб қолди. Аммо унинг таъқибчилари 3-турдан сўнг шахматчимизга етиб олди. Беш нафар иштирокчи ҳисобида 2 очко бор. Ҳиндистонлик Аржун Эрагиси мезбонлар вакили Нилс Гранделиусни, туркиялик ёш иқтидор эгаси Ягиз Каан Эрдогмуш ягона аёл иштирокчи хитойлик гроссмейстер Чжу Цзинерни мағлубиятга учратди. 

Учинчи турдан сўнг Нодирбек Абдусатторов қўшимча кўрсаткичларга кўра ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Кечаги ғалабаси эвазига Аржун Эрагиси ҳам очколарини 2 тага етказиб олди. Бугун 4-турда Нодирбек айнан Аржунга қарши оқ доналарда ўйнайди. Магнус Карлсен, Ягиз Каан Эрдогмуш ва Энди Вудвард ҳисобида ҳам 2 очкодан бор.

Тўртинчи тур учрашувлари бугун бизнинг вақт билан соат 18:00`да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг