UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

22 фев 12:12
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз аъзолари "Меҳрибонлик уйи"га боришди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари машғулотлар билан бир қаторда хайрли ишларга ҳам қўл уришяпти.

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ташаббуси билан жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, терма жамоамизнинг рейтинги энг юқори аъзоси Шарофиддин Лутфуллаев, Бутунжаҳон армия ўйинлари олтин медали соҳиби Ҳикматуллоҳ Тўраев, катталар ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпиони Дилшодбек Баратов Сурхондарё вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи”га ташриф буюришди.

Қувноқ руҳда ўтган учрашув чоғида дзюдочиларимиз спортчилик фаолиятлари, эришган ютуқлари ҳақида болажонларга гапириб беришди. Болалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Учрашув сўнггида терма жамоамиз аъзолари "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларига спорт анжомларини совға қилишди. Бу эса ўз ўрнида болажонларнинг қувончига сабаб бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг