UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

01 ноя 12:56
Янгиликлар

Каратэ

Термизда каратэ WKF бўйича “Surxon Open- 2021” халқаро турнири ўтказилди

30-31 октябрь кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Алпомиш” номли спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида “Surxon Open-2021” мусобақаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, каратэ спорт турини кенг оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаш мақсадида ташкил этилган мазкур очиқ турнирда Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан 300 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун куч синашишди.

Сурхондарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси, Сурхондарё вилоят каратэ федерацияси ҳамкорлигида икки кун давомида ўтказилган ушбу беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган ёш каратэ усталари мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Дилшод ЮСУПОВ, Тошкент тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг каратэ WKF мураббийи, “Келес каратэ” клуби раҳбари: 

- Мусобақада Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги ҳамда Тошкент туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларида каратэ бўйича мунтазам машғулотларга қатнаётган ёш каратэчиларимиз билан иштирок этдик. Юқори савияда ташкил этилган очиқ турнирда шогирдларимиз муваффақиялатларга эришиб, медалларга эга чиқишди. Бекобод шаҳридаги БЎСМ ва “Ҳумо” каратэ клубидан 6-8 ёшлилар ўртасида Давлатбек Абдуллаев, Жавоҳир Халимбоев, Ойбек Шуҳратов, Умар Эргашбоев, 10 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар ўртасида Тошкент туман БЎСМ ҳамда “Келес каратэ” клубимиздан Муҳаммадумар Мирҳакимов, Муҳаммаддиёр Мансуров, Саидкамол Адилов, Жўрабек Алибековлар кучли учликдан жой олиб, медалларга сазовор бўлишди. Мақсадимиз, ўғил-қизларимизни спортга кенг жалб этиш ва истеъдодларини юзага чиқариб, бу каби мусобақаларда иштирокини таъминлаш, катта спорт сари етаклашдан иборат.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг