UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

22 апр 07:52
Янгиликлар

Дзюдо

Термизда замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ҳудудида барча замон талабларига жавоб берувчи дзюдо зали маҳаллий ёшлар ихтиёрига топширилди.

Кеча ушбу енгил конструкцияли (сендвич панелли) дзюдо залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Илҳом Сафаров, Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Ашуров, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Ҳамидова, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев, миллий терма жамоамиз дзюдочилари ҳозир бўлишди. 

Сўзга чиққанлар қисқа фурсатда бунёд этилган дзюдо зали маҳаллий ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари учун чинакам совға бўлгани, келажакда ушбу спорт масканидан Олимпиада ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқишини, энг муҳими, бу зал дзюдо билан шуғулланган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари, саломатликларини янада мустаҳкамлашлари учун хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.            

Жажжи болажонларнинг қўшиқ куйлаб рақсга тушишлари, ёш дзюдочиларнинг кўргазмали чиқишлари тантанали очилиш маросимига йиғилганларга завқ ва кўтаринки кайфият бағишлади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг