UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

27 дек 08:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

The Ring “Йилнинг энг яхшилари” бўлишга даъвогарларни эълон қилди (барча номзодлар)

Теглар :  БоксThe RingУсик
Дунёга машҳур The Ring журнали бир нечта номинация бўйича 2018 йилнинг энг яхшилари бўлиш учун даъвогар бўлиб турганлар рўйхатини ошкор қилди.

Жумладан, “Йилнинг энг яхши боксчиси” номинациясида Сауль “Канело” Альварес, Тайсон Фьюри, Василий Ломаченко, Наойя Инуэ ва Александр Усикнинг исм-шарифи келтирилган.

Алекс Соседо – Ленни Заппавинья, Геннадий Головкин – Сауль Альварес (реванш), Жарретт Херд – Эрисланди Лара, Мурат Гассиев – Юниэль Дортикос ҳамда Срисакет Сор Рунгвисай – Хуан Франсиско Эстрада жанглари “Йил жанги” номинациясига даъвогар сифатида киритилган.  

“Йил нокаути” номинациясида Александр Усик – Тони Белью, Диллиан Уайт – Лукас Браун, Жермалл Чарло – Уго Сентено, Наойя Инуэ – Хуан Карлос Пайяно, Теофимо Лопес – Мейсон Менард жангидаги номлари биринчи бўлиб келтирилган боксчиларнинг нокаутлари қайд этилган. 

“Йил боксчиси” бўлиш учун Бен Дейвисон, Роберт Гарсия, Шинго Инуэ, Анатолий Ломаченко ва Эдди Рейносо даъвогар бўлиб турибди. 

Жорий 2018 йилги номинацияларнинг энг кўпида Тайсон Фьюрининг исм-шарифи келтирилган. Британиялик супероғир вазн тоифасидаги боксчи “Йил боксчиси”, “Йил қайтиши”, “Йил раунди” (Деонтей Уайлдерга қарши кечган жангдаги 12-раунд), “Йил воқейлиги” (Уайлдерга қарши жанг) каби номинацияларда энг яхши бўлишга даъвогарлик қиляпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг