UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

18 фев 14:47
Янгиликлар

Дзюдо

Тиловов ғалаба билан бошлади, Диёр ва Диёрада эса...

Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йирик мусобақа бошланди.

Бугун мусобақанинг биринчи куни тўрт нафар дзюдочимиз медаллар ҳамда муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Ҳамюртларимиздан Муҳриддин Тиловов -66 кг вазн тоифасидаги беллашувларда учинчи даврага йўл олди. Тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан баҳсларга қўшилган Муҳриддин грузиялик Баграти Ниниашвилини қўшимча бўлимдаги вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Энди у чорак финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Елдос Жумакановга қарши татамига чиқади.

Афсуски, ҳамюртларимиздан икки нафари илк учрашувларидаёқ мағлубият аламини тотиб кўриб, мусобақа билан эрта хайрлашишди. -60 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз, Рио Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўразбоев туркиялик Солиҳ Йилдизга, -52 кг вазндаги Диёра Келдиёрова эса франциялик Астрид Гнетога имкониятни бой берди. Бироздан сўнг -66 кг вазндаги дзюдочимиз Сардор Нуриллаев нигерлик Исмоил Алҳассан билан беллашади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг