UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0

04 авг 13:01
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқишнинг аҳамияти ва келгуси йилги мусобақада Марказий Осиё жамоасидан кутилаётган имкониятлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, мундиаль биз учун тарихий муваффақият ҳисобланади. Жаҳон чемпионати футбол оламидаги энг нуфузли турнирдир. Орзумизни рўёбга чиқариш учун кўп йиллар давомида тинимсиз меҳнат қилдик ва ниҳоят, ҳаракатларимиз ўз самарасини берди. Халқимиз бундан хурсанд. Ишончим комилки, бу муваффақият нафақат биз учун, балки бутун мамлакатим учун катта илҳом манбаи бўлиб, олдинга ташланган улкан қадамдир. Бундай ютуқлар спортнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда ёшлар футболга тобора қизиқиш билдирмоқда, кўплаб ота-оналар эса фарзандларини футбол мактабларига беришмоқда. Бу жуда руҳлантирувчи ҳолат. Бундай суръат кўпроқ ҳомийларни жалб қилишга, инфратузилмани яхшилашга ва истеъдодли футболчилар сафини кенгайтиришга ёрдам беради.

Очиғини айтганда, жамоага саралаш босқичининг ўртасида қўшилиш осон бўлмади. Муҳит жиддий эди, олдинда муҳим ўйинлар бор, вақт эса жуда оз эди. Жамоага тез мослашиб, дарҳол натижа кўрсатишим керак бўлди. Аввалги саралаш босқичларида мақсад сари яқин келгандик, аммо охирги лаҳзаларда омад юз ўгирганди. Бироқ бу сафар охиригача бардошли бўлдик, яхши тайёргарлик кўрдик ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик.

Ҳар бир ўйин ўзига хос босимга эга, бироқ Абу-Дабидаги учрашувнинг фарқи шунда эдики, унинг ҳал қилувчи эканлигини билардик. Биргина очко етарли бўлишини англаганимиз сабабли, ўзига хос танглик юзага келди. Аммо ўзимизга ишониб, пухта тайёргарлик кўрдик ва пировардида керакли натижага эришдик.

Бизда аллақачон мустаҳкам пойдевор мавжуд. Бироқ олдимизда ҳали вақт ва бир нечта ўртоқлик учрашувлари бор. Ўйинларда янги футболчиларни синаб кўрамиз. Бирор ўйинчи ўзини кўрсатса, албатта, уни таркибга киритиш масаласини кўриб чиқамиз. Шу боис, барқарорликни сақлаб қолиш билан бирга соғлом рақобатни рағбатлантиришни мақсад қилганмиз. ФИФА кунларидан тўлиқ фойдаланиб, тайёргарлик учун иложи борича кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. Менинг фикримча, CAFA Миллатлар Кубоги ҳам қимматли мусобақа ҳисобланади. Бу турнир бизга қисқа вақт ичида турли жамоаларга қарши ўйнаш имконини беради. Шунингдек, у янги футболчиларни синаб кўриш учун ажойиб имконият. Ҳар қандай учрашув ва турнир, кичик миқёсда бўлмасин, тайёргарлигимизда фойдали бўлади.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади. Биз учун ҳамма нарса янгилик бўлади. Шунчаки бундай нуфузли мусобақада қатнашиш ва тажриба орттиришнинг қиймати юқори. Бироқ ҳар ўйинга ғалаба қозониш мақсадида ёндашамиз. Гуруҳ босқичидан ўтиб, имкон қадар узоқроққа боришга эришсак, ажойиб бўларди. Мундиаль янги саҳифа ва янги босқич ҳисобланади. Жаҳон чемпионати жуда муҳим аҳамиятга эга. 

Топ-лигалардаги иштирок футболчиларга юқори даражадаги тажриба орттириш имконини беради ва уларнинг бу тажрибасини миллий терма жамоада қўллашига замин яратади. Европадаги футбол жуда рақобатбардош, шунинг учун футболчиларимиз у ерда ўйнаб, кучли ва етук бўлиб бормоқда. Бу эса миллий терма жамоага катта фойда келтирмоқда", – деди Кападзе.

Аввалроқ терма жамоа устози Аргентина ва Уругвай билан ўйинлар ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга яқин эканини таъкидлаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг