UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

14 июн 13:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Тизза – муаммо эмас!": Камару Усман мухлисларини тинчлантирди

Яримўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Камару Усман эртага тонгда АҚШнинг Атланта шаҳрида бир ярим йиллик танаффусдан сўнг октагонга чиқади.

Асли нигериялик аралаш яккакураш устаси UFC on ESPN 69 турнирининг асосий жангида рейтингнинг еттинчи поғонасида бораётган америкалик Хоакин Бакли билан ҳисоб-китоб қилади. Усман мухлисларига мурожаат қилиб, тиззаси билан боғлиқ жароҳат безовта қилмаётганини, бундан хотиржам бўлишлари мумкинлигини айтган. 

"Менда ҳаммаси жойида, ҳавотирга ўрин йўқ. Ҳа, чин сўзим. UFC`даги биринчи жангимда мен деярли ишламайдиган оёқ билан октагонга чиққанман. Ўшанда операциядан кейин кўп ўтмай жанг қилишимга тўғри келганди. Шифокорлар саккиз ой муҳлат беришганди, мен эса тўрт ойдан кейиноқ жанг ўтказганман. Жароҳатланган оёқ билан ҳам кўпчиликнинг маззасини қочирганман. Қўяверинг, одамлар гапираверсин. Шанба оқшомида (бизда якшанба тонги) у менга, мен эса унга зарба бераман – кўрамиз бу дуэлда ким ғалаба қозонар экан", - дея нигерияликнинг сўзларини келтиради MMA Fighting.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг