UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Хамзатнинг дўсти UFC'нинг кучли жангчиларига "вызов" ташлади 0 09:08ММА'да тузилиши бўйича НБА ва НХЛ'га ўхшаш янги лига пайдо бўлиши мумкин 0 08:47Дэвис Кубоги. Бугун Норвегия - Ўзбекистон баҳси бошланади (Қуръа натижаси) 0 08:26ЕЛ. "Лестер" ва "Наполи" жанговар дуранг ўйнади. Ўзил "Фенербахче" таркибида гол урди ва бошқа натижалар 0 08:05Феттель ва Стролл 2022 йилги мавсумда "Астон Мартин"да қолишади 0 07:44Россиялик "Халк"нинг навбатдаги жанги ва рақиби маълум 0 07:23Волейбол. Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Ҳиндистон ўйини бўлиб ўтди 0 07:02ВИДЕО Конференциялар лигаси. "Рома" - ЦСКА 5:1, Шомуродовдан 2 та ассист! 0 21:32Морено ва Фигередо UFC 269 турнирида учинчи жангини ўтказишади 0 18:27ЎФА ташкилот раҳбариятига сайланиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини эълон қилди 0 18:02Жейк Пол Тайрон Вудли билан реванш жангини бекор қилди 0 17:39Эвандер Холифилд бир ойга жанглардан четлатилди 0 17:33Тошкент шаҳри каратэ бўйича Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилмоқда 0 17:16Тайсон Фьюри яна нечта жанг ўтказишини айтди 0 16:53Карикатура: "Бавария" "Барса" дарвозасига 3та гол урди 0

24 июл 17:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Токио-2020. Биринчи кун ўзбекистонлик спортчилар учун медалсиз якунланди

Токио Олимпиадасининг биринчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг натижаларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ



Шу тариқа ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпия ўйинларидаги биринчи кунидан онлайн трансляциямиз ўз якунига етди. Афсуски, биринчи кун якунларига кўра ҳамюртларимиз медаль қўлга кирита олишмади. 

Кун давомида мусобақаларда қатнашган спортчиларимизнинг натижалари билан ушбу саҳифа орқали танишинг. 



17:49. Спорт гимнастикасида Расулжон Абдураҳимов ўз иштирокини якунлади. У 79,06 балл жамғариб 66 нафар спортчи ичида 49-ўринни эгаллади. 


16:12. Расулжон паралелл брус машқларида 14.733 балл тўплади.


15:44. Спорт гимнастикачимиз Расулжон Абдурахимов таяниб сакраш баҳсларида 13.833 балл жамғарди. Энди у брус машқларини бажаради. 


13:45. Муроджон Холмуродов 132 нафар спортчи орасида 64-натижани қайд этди. У 234 км масофани 6 соат 21 дақиқа 46 сония ичида босиб ўтди. Ушбу йўналишда Эквадор вакили Ричард Карапаз олтин медални қўлга киритди.


12:55. Холмуродов 68-ўринда кетмоқда...


11:29. Велоспортчимиз Муроджон Холмуродов пелатон сафида кетмоқда. У 138,1 км масофани 3 соат 58 дақиқа 46 сонияда босиб ўтди. Маррагача оз вақт қолди. 


11:13. Денис Истомин 2 соат 34 дақиқалик ўйинни якунлади. Ҳамюртимиз афсуски илк босқичда ҳиндистонлик Сумит Нагалга 4:6, 7:6, 4:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.


10:54. Денис Истомин учинчи сетда 3:3 ҳисобини қайд этмоқда. Учрашувни жонли эфирда томоша қилишни истаганлар учун ҳавола > > > ЖОНЛИ ЭФИР


10:44. -91 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Санжар Турсунов жазоирлик Абделхафид Бенчаблага қарши рингга кўтарилди. Афсуски боксчимиз илк босқичдаёқ 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва Олимпия ўйинлари билан хайрлашди.


10:28. Боксчи Санжар Турсуновнинг жанги бошланишига оз вақт қолмоқда.


10:19. Истомин иккинчи сетни ўз фойдасига ҳал қилди - 7:6! Учинчи сетни кўрамиз


9:12. Денис Истомин биринчи сетда 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.


9:02. Истомин ҳозирча 4:4 ҳисобида дуранг ўйнамоқда.


8:50. Денис Истомин ҳиндистонлик теннисчига қарши ўйинни бошлади


8:32. Дзюдочимиз Шарофиддин Лутфиллаев илк жангида украиналик Артём Лесюкка қарши баҳс олиб борди ва афсуски имкониятни бой бериб қўйди. 


Токио-2020: Илк олтин медаль эгаси маълум


7:52. Боксчимиз Шахноза Юнусова илк босқичда польшалик рақибасига қарши жанг қилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.


7:40. Қиличбозимиз Малика Хакимова илк босқичда хитойлик кучли рақибасига қарши баҳс олиб борди ва 10:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Яна бир қиличбозимиз учун Олимпиада якунланди... Афсус.


7:11. Велоспортчимиз Муроджон Холмуродов шоссе йўналишида 234 километр масофага ўтказиладиган баҳсларда ўз юришини бошлади. Ушбу йўналишда 130 нафар велоспортчи медаллар учун кураш олиб боради. 


6:58. Академик эшкак эшиш. Собиржон Сафаралиев ва Шахбоз Холмурзаев 2000 метрга эшкак эшиш баҳсларида 6 терма жамоа ичида 4-натижани қайд этди. Ушбу "пойга"да Германия терма жамоаси маррага биринчи бўлиб келди. Йигитларимиз энди ўтиш баҳсларида иштирок этишади. Ҳали кўп нарса йўқотилгани йўқ. Имконият бор. 


5:39. Афсуски, қиличбозимиз Шерзод Мамутов 11:15 ҳисобида руминиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

5:37. Мухтасар Тохирова ўқ отиш баҳсларида 622.2 очко тўплади ва 33-ўринни эгаллади.


5:30. Шерзод Мамутов руминиялик Иулиан Теодосиуга қарши баҳс билан иштирокини бошлади.


4:44. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокини ўқ отиш спортидаги ҳамюртимиз Мухтасар Тохирова бошлаб берди. У дастлабки уринишдан сўнг 104.6 очко тўплади. Мазкур йўналишда (10 метрга милтиқдан ўқ отиш) 50 нафар спортчи қатнашмоқда. 


4:30. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпия ўйинлари биринчи кунидаги иштирокига оид матнли трансляциямизни бошлаймиз. Ушбу саҳифа орқали барча спортчиларимизнинг натижаларини тезкорлик билан кузатиб боришингиз мумкин бўлади. 


24 июль куни Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар:

Мухтасар Тохирова - ўқ отиш - 4:30

Шерзод Мамутов - қиличбозлик - 5:30

Шаҳбоз Холмирзаев/ Собир Сафаралиев - Академик эшкак эшиш - 6:30

Муроджон Холмуродов - велоспорт - 7:00

Малика Ҳакимова - қиличбозлик - 7:25

Шахноза Юнусова - бокс - 7:30

Денис Истомин - теннис - 7:30

Шарофиддин Лутфиллаев - дзюдо - 7:30дан сўнг

Санжар Турсунов - бокс - 10:15

Расулжон Абдураҳимов - спорт гимнастикаси - 15:30

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+5   
24 июл 10:48:18
Elshodxan Asliddinovich
Musr Sanjar.Madiyor yorib tashagandi nme ob ketmadi sukala?Sharmanda
+4   
24 июл 10:51:35
Boks boks
Ана бокстаги корупциянинг ховиш олиши куринябди бу борада козаклардон аркода колиб кетамиз бля
+4   
24 июл 10:50:29
Rustam Mirzabaev
Ўзи учтаси Фанат, Санжар, Элнур марожни ейишга борган ҳафа бўманглар
+4   
24 июл 10:47:48
Boks boks
Ана нохоклик Санжар узб 1ши рахам эмасти гима булди куток булди жоллаб Тулкин Киличев
+3   
24 июл 10:54:27
Jamshid Jabborov
Доимгидек Санжар уз урнида. Энди бемалол термадан кетса хам буларди, сунги 5 йилликда 91 кг лик вазнни дабдаласини чикариб булди
+3   
24 июл 10:46:05
Ziyovuddin
Billa mana o‘rtoqlar har doimgiday Sanjar o‘z ishini qildi
+2   
24 июл 11:05:34
Boks boks
Фанат билан Элнур Санжврнинг йонига бороди 91кг Мадияр 75кг Одил яки Сайджамшид 63 Мужбилло яхширок натижа буларди .Холдаров билан Меликузиевни ухлотвардила бу сукалар бу коорпционер лар
+2   
24 июл 11:05:07
Abdullo
Sanjardan medal kutilmayotgan edi wunday boliwi aniq edi. Ozbekiston cempionatida yutqazgan bola olmpiada nima qilib yuribti. Exx yana owa karupsiya yana owa ozbekcilik...
+2   
24 июл 10:53:12
Jamshid Jabborov
Доимгидек Санжар уз урнида. Энди бемалол термадан кетса хам буларди, сунги 5 йилликда 91 кг лик вазнни дабдаласини чикариб булди
+2   
24 июл 10:51:35
Boks boks
Ана бокстаги корупциянинг ховиш олиши куринябди бу борада козаклардон аркода колиб кетамиз бля
+2   
24 июл 10:49:43
Azizbek Rustamovich
Tursunovni olib bormasa ham bo‘laverar edi. Yutqazishi aniq edi. Bu vaznda boshqa bokschimiz yo‘qmi. Ko‘cha bolasini urushishiga o‘xshaydiku. Yoki buyam Bobolovni erkatoylaridanmi. Judayam mafiya ekanda bu Bobolov
+2   
24 июл 10:48:44
Predatorr
Boksda korrupsiya avj olmoqda
+2   
24 июл 10:48:30
Abbosbek Muzaffarov
bu safar warmanda bolib qaytamiz wekilli
+1   
24 июл 13:00:25
Sulton77
Biz kugandik, biz bilgandik
+1   
24 июл 12:01:40
Javohirjon
Birinchi kundan shuncha omadsizlik ha mayli yaxshi ot keyin chopad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг