UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0 14:48Мераб Двалишвили: "Мен учун энг муҳими — Янни мағлуб этиш, камар эса иккинчи даражали" 0 14:09Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми? 0 13:42Мадримовнинг вазнидаги Себастьян Фундорага мажбрий чемпионлик ҳимояси белгиланди 0 13:17Магнус Карлсенни мағлуб этиб шунчаки ухлашга ётган 15 ёшли ўсмир! 0 12:51Нурмагомедов нима учун унинг бурчагида Махачев бўлмаслигини изоҳлади 0 12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0

04 ноя 09:00
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020 стадионида COVID-19га қарши чоралар синовдан ўтказилди

Олимпия мезбони Токиодаги 32 минг ўринли стадион 80 фоиз сиғимга мўлжаллаш учун текширилмоқда.

Хабар берилишича, стадион бўйлаб ниқоблар тақилгани ва мухлислар ҳаракатини назорат қилиш мақсадида синов учун ўнлаб юқори аниқликдаги камера ва сенсорлар ўрнатилган. Шунингдек, COVID-19дан ҳимоя доирасида ис гази миқдорини кузатиш ва шамол тезлигини ўлчаш асбобларидан фойдаланилади.

Япония ҳукумати ҳозирда стадионларнинг 50 фоиз юклама билан ишлашига рухсат берган. Уч кунлик экспериментлар давомида эса мутахассислар COVID-19 пандемияси шароитида аренани томошабинлар билан бемалол тўлдириш мумкин ёки йўқлигига аниқлик киритиб олишади.

«Хулосаларимизни ҳукуматга маълум қиламиз», деди Канагава префектураси расмий вакили Киётака Эгути. «Бу ерда биз олган маълумотлар йўриқномада акс эттирилади ва ундан кейинги йилги Олимпия ўйинлари учун ҳам фойдаланилади.»

Маълумотлар поездлар ёки синфлар ичидаги ҳавода томчилар тарқалишини симуляция қилиш учун ишлатиладиган Япониянинг Fugaka суперкомпьютери томонидан таҳлил қилинади.

Томчилар очиқ ҳавода ёки атроф-муҳитда қанчалик тарқалиши ҳақида маълумотлар кам бўлганлиги сабабли, топилмалар Японияга келгуси йилги Олимпия ва Паралимпия тадбирларига хавфсиз тарзда ташриф буюрадиган томошабинларнинг максимал сонини белгилашга имкон беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг