UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26US Open. Новак Жокович 1/2 финалда 0 12:05Иноуэ Аҳмадалиев билан жангдан олдин очиқ машғулот ўтказди + ВИДЕО 0 11:44Макгрегор Ирландия Президентлиги учун номзоди ҳақида: "Мен етарлича овоз тўпладим" 0 11:23"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум 0 11:02Нганну ва Уайлдер ўзаро жанг қилишга келишиб олишди 0 10:41Ўзбек қишки спортидаги нохуш хабарлар давом этади: Гейниш ва Чигирёв АҚШ Гран-присида ҳам қатнашмайди 0 10:20Ислам Махачев: "Биламан!" 0 09:59УЕФА "Барселона"га EЧЛда "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди 0 09:38Карлос Алькарас US Open турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 09:17Темировнинг Тошкентда ким билан жанг қилиши маълум бўлди 0 08:56Ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари учун ёш тоифалари эълон қилинди 0 08:35Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олдими? 0 08:14Жаҳон чемпионатида тарих яратган ўсмирларимиз Ватанга қайтишди 0 07:53Наоя Иноуэ жангдан олдинги актуал формасини кўрсатди + ФОТО 0 07:32Дэвис кубоги: Теннисчиларимизнинг Гонгконгга қарши ўйин учун таркиби маълум 0

17 июн 17:49
Янгиликлар

Таэквондо

Токио Олимпиадаси учун режа, ҳакамлик ва бошқа мавзулар. Шерзод Тошматов таэквондо WTF ассоциацияси раиси сифатида матбуот анжуманида қатнашди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига Шерзод Тошматов раис сифатида сайланди.

Бунгача мазкур лавозимда Аҳмаджон Раҳимов фаолият юритиб келаётганди. Ўз вақтида бокс соҳасида фаолият олиб борган Шерзод Тошматов бугун ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциясидан сўнг матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди. 

"Билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистонда спортга эътибор кучли. Юртбошимиз Шавкат Миромонович томонидан спортни ривожлантириш, оммавийлаштириш бўйича катта имкониятлар яратиб берилган. Ўзим бир неча йилдан буён спорт соҳасининг ичидаман. Таэквондо ассоциациясидаги каби база, спорт заллари умуман бундай инфраструктурани яратишнинг ўзи осон иш эмас. Юқори натижаларга эришиш учун бир ёқадан бош чиқариб ишлашимиз лозим. Ажратилган маблағларни унумли, самарали сарфлашимиз лозим. Олимпия ўйинларига оз вақт қолди. Буни барча тушуниб турибди. Насиб этса, ўзимиз учун аниқ бир йўлни белгилаб оламиз ва ўша режа асосида фаолият юритамиз", - деди Тошматов конференция давомида. 


Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Шерзод Тошматовга мурожаат қилишди. 

Ҳар бир йўналишда иш олиб борамиз

Спортда натижа ўз-ўзидан келмайди. Бунинг учун ҳар бир йўналишда иш олиб бориш лозим. Селекция ишларини тўғри йўлга қўйиб, янги истеъдодларни топиш, ҳакамлик корпусини ривожлантириш, мураббийлар... Шунингдек, халқаро алоқаларни ҳам мустаҳкамлаш катта аҳамият касб этади. Тўғри, таэквондо спорт турида бунгача ҳам натижалар бўлган. Аммо, биз янада кўпроқ ишлаб, натижани яхшилашимиз лозим. 

Ҳакамлик борасидаги ишлар

Ўз вақтида боксда ишлаганимда бу борада иш олиб борганмиз. Айтиб ўтганимдек, ассоциацияда ҳар бир йўналишда ишлаймиз. Ҳакамлик соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Бунинг учун албатта халқаро алоқаларни мустаҳкамлаб олишимиз лозим. Нима учун халқаро мусобақаларда Ўзбекистондан ҳакам бўлмаслиги лозим? Бокс бўйича мусобақаларда ҳакамимиз бор. Шунингдек, футбол бўйича ҳам фаҳримиз, ғуруримиз Равшан Эрматов бор. Уни бутун дунё танийди. Шу сабабли, таэквондода ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар нуфузли мусобақаларда ишлаши учун имконият яратилиши лозим. 

Яхши ният қиламиз

Боксга кириб келганимда, Рио Олимпиадаси учун 11 та лицензия қўлга кирита олишимизни хеч ким тасаввур қила олмаганди. Хаттоки кулишганди. Демак, яхши ният қиламиз. Кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган шароитлардан тўғри фойдалансак, ўз мақсадимизга эришамиз. 

Олдинда турган мақсадлар

Энг асосий мақсадимиз ҳозир Токио 2020 Олимпиадасидир. Бундан ташқари, таэквондони оммавийлаштиришимиз лозим. Нафақат, Токио 2020, балки ундан кейинни ҳам ўйлашимиз керак. 


Тезкорлик билан режа тузиб олиш талаб этилади

Айтиб ўтганимдек, ассоциация тизимидаги мураббийлар, спортчилар, ҳакамлар фаолияти таҳлил қилинади. Тезкорлик билан йўл ҳаритасини тузиб олишимиз керак. Таэквондо боксдан фарқ қилади. Масалан, боксда жанглар кун-ора ўтказилади. Таэквондода эса баҳслар бир кунда ўтиб кетади. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда иш юритамиз. Бир кунда жанг ўтказган спортчи тезкорлик билан тикланиши талаб этилади. Спортчиларимизда фармакалогияга эътиборни кучайтириш, уларга ноқонуний бўлмаган биологик воситалар истеъмолини таъминлаш керак. Олдинда муҳим ишлар турибди. Буларни албатта бир ўзим уддалай олмайман. Вазифаларни барчамиз - биргаликда, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда амалга оширишимиз керак. Биз шу ҳафтадаёқ Токио Олимпиадаси учун режани ишлаб чиқамиз. 

Ўзгаришлар тарафдори эмасман

Хатолар? Боксда ишлаганимда албатта хатолар бўлган. Буларни ўзим учун белгилаб олганман. Кадрлар масаласи ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирча ўзгартириш мақсадим йўқ. Иш давомида мутахассисларни кўриб чиқамиз. Агар улар ўз лавозимига мос бўлмаса улар ўзгаради. Ишламаётган одам ўрнига бошқа мутахассис жалб қилинади. Агар ишламасам - ўзим ҳам кетаман. Чунки, ишламасдан, бировнинг ўрнини эгаллаб ўтиришга ҳаққимиз йўқ. Умуман, мен жамоамни таг-туги билан ўзгартириб ташламайман. Терма жамоада мураббийлар алмашинуви? Тўғри, терма жамоада сўнгги пайтда кўп мураббий алмашди. Айтганимдек, мен кўп ўзгаришлар тарафдори эмасман.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 июн 07:03:19
Akbarali
Кизларни жамоасининг тренери ким буган утганган олимпиадада, ушани чакирила. Узи хам тажрибали спортсмен буган. Уша аел билан кизлар натижага эришган.
   
18 июн 07:02:55
Akbarali
Кизларни жамоасининг тренери ким буган утганган олимпиадада, ушани чакирила. Узи хам тажрибали спортсмен буган. Уша аел билан кизлар натижага эришган.
   
18 июн 06:58:02
Akbarali
У девушек была же тренер. Ее позовите, девушки с ней многого добились и могут добиться на Олимпиаде.
   
18 июн 06:57:36
Akbarali
У девушек была же тренер. Ее позовите, девушки с ней многого добились и могут добиться на Олимпиаде.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг